Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Олий таълим муассасалари ўртасидаги фан олимпиадаларини такомиллаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Олий таълим муассасалари ўртасидаги фан олимпиадаларини такомиллаштириш керак. Менинг таклифим шуки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олимпиада куни ҳамма иштирокчиларни тўплаб, олимпиада материалларини онлайн танлаб олиш имкониятини бериши керак. Жавобларни ҳам онлайн бериш амалиётини жорий этиш керак. Шунда иштирокчилар ўзларини ўзлари баҳолаш имкониятига эга бўлишади. Ҳозирги кунда олимпиада саволлари мезбон университетнинг профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланади ва бу ўз навбатида танловнинг адолатли ўтишига таъсир қилади. Ҳакамлар ҳайъати ҳам Олий таълим ва ўрта махсус вазирлиги томонидан белгиланиши керак. Ҳар бир босқичда иштирокчилар ишларининг Олий таълим ва ўрта махсус вазирлиги сайтига жойлаштирилиши жараённинг шаффофлигини таъминлайди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда олий таълим муассасалари ўртасидаги фан олимпиадаларини ўтказишни такомиллаштиришни таклиф қиламиз.
3662
Изоҳлар (3)
JARIMBETOV AJINIYAZ KURBANBAYEVICH
https://meningfikrim.uz/petitions/request/3258 мына муражатка басып жиберсениз 5 адам керек
19 Июль 2019, 16:11
BOBOJONOV XURSAND QADAMOVICH
Менимча хам Халк таълими тизимида такомиллаштириш зарур
12 Июль 2019, 17:52
INAGAMOV KOBULJON NASIROVICH
Олий таълим муассасалари ўртасидаги фан олимпиадаларини такомиллаштириш зарурати йўқ деб ўйлайман. Ўрта таълимда такомиллаштириш керак.
11 Июль 2019, 20:37

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси