Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Жисмоний ва юридик шахсларнинг барча махсус қайд рақамларини СТИРга бирлаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Биламизки, ҳар бир ташкилотда жисмоний ва юридик шахслар алоҳида рақамлар билан қайд этилади. Масалан, солиқ бўйича СТИР, газ бўйича газ абонент рақами, электр энергияси бўйича электр абонент рақами, сув учун алоҳида абонент рақами, кадастр ҳужжатида ҳам такрорланмас алоҳида рақам, жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақами ҳам паспортдан олинган 14 талик ҳисоб рақами ва ҳоказо. Ҳамма қайд қилувчи ташкилотлар деярли давлат ташкилотлари, бироқ улар билан ҳисоб-китоб алоҳида-алоҳида рақамлар орқали амалга оширилади. Бу эса барчага қийинчилик туғдирмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жисмоний ва юридик шахслар қайд қилиниши мумкин бўлган барча ташкилотларда шахснинг ягона қайд рақами сифатида СТИРни ҳисобга олиш керак. Бунинг учун ҳар бир ташкилотга ҳарф бериш керак. Масалан, газ бўйича абонент ҳисоб рақами СТИР ортига Г ҳарфи қўйилади. Агарда шахслар бир ташкилотдан, масалан, газ идорасидан икки марта истеъмолчи сифатида рўйхатдан ўтса, (стир) Г1 ва (стир) Г2 кўринишида рўйхатга олинишини таклиф қиламиз. Бу фуқаролар учун ҳам давлат идоралари учун ҳам манфаатли бўлган бўлар эди.
3753
Изоҳлар (11)
ISRAILOV AZIMJON AKBAROVICH
кутарилган мавзу буйича конун бор. жисмоний шахслар учун ПИНФЛ (уша паспортдаги 14 та ракам), юридик шахслар учун СТИР
5 Сентябрь 2019, 18:10
A’ZAMOV XURSANMUROD ULASH O‘G‘LI
Жуда тугри фикр берилган, хозирда СТИР жуда яхши оммалашди ва хар бир корхона ташкилот ва давлат идораларини бу борада етарли тушунчалари бор. Ягона ракам сифатида СТИРни танлаш ва буни ривожлантириш зарур.
17 Август 2019, 09:06
DOBILOV OYBEK ABDUG‘ANIYEVICH
Тўғри фикр
30 Июль 2019, 17:52
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
huddi shu mavzuda shu saytni uzida 4 yoki 5 taklif buldi ammo hammasi ovoz yigolmay qolib ketti bu sababi taklifrga befarqlik targibotni kamligi bizga birlashish yetishmaydi bir yoqadan bosh chiqarmaymiz bu bacha soxaga taluqli baribir ovoz beraman
12 Июль 2019, 17:06
HUSENOV FARRUX HOMIDOVICH
P.S.: STIR ga emas balki PINFL ga bog'lash to'g'ri bo'ladi.
5 Июль 2019, 12:18

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси