Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Андижон вилояти Мархамат туманида олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Андижон вилояти аҳолиси қишлоқ хўжалиги соҳасида жуда тажрибали. Ҳозирда ишбилармонлик борасида илгари сурилаётган янги ғоя ва инновациялар натижасида вилоятда тадбиркорликнинг янги турлари ва йўналишлари яратилиб, ижобий тадбиркорлик имиджи шаклланиб бормоқда. Ушбу жараёнда юзага келаётган долзарб масалалардан бири – бу малакали кадрларни тайёрлашдир. Ҳозирги вақтда вилоятда қишлоқ хўжалиги ва техника каби соҳаларда етук кадрларга бўлган эҳтиёж юқори. Шу сабабли, вилоятнинг Мархамат туманида олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Чунки, Мархамат туманида олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш учун талаб этиладиган зарур инфраструктура ва имкониятлар мавжуд. Хусусан, тумандаги Қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ва Агросаноат касб-ҳунар коллежи базасида ирригация ва сув хўжалигини механизациялаш, зооинженерия (чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик) соҳаларида мутахассислар тайёрловчи олий таълим муассасасининг филиалини очиш вилоятимиз учун фойдали бўлади. Бунинг учун: биринчидан, тайёр моддий-техник база мавжуд. Агар иккала коллеж бирлаштирилса, талаб даражасидаги аудиториялар ва тажриба майдонлари етарли бўлади; иккинчидан эса, олий таълим муассасаси филиалининг очилиши ҳудуднинг инфраструктурасини ривожланишига, янги илмий марказларнинг очилишига туртки бўлади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Андижон вилояти Мархамат туманида Тошкент давлат аграр университети ёки Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг филиалини ташкил этишни таклиф қиламиз.
5057
Изоҳлар (9)
BOLTABOYEV OYBEK ABDUKARIMOVICH
Мен ушбу таклифга қўшиламан. Марҳамат тумани аҳолисида ҳам ушбу соҳа бўйича катта тажриба мавжуд.
2 Июль 2019, 17:39
ANORBOYEV JAXONGIR TOSHMUXAMMEDOVICH
Yuqorida ko`rsatilgan kollejlar moddiy texnik bazasi OTM filliali bo`lishiga to`liq mos keladi. Va bu yerda fillial ochilish tarafdoriman!!!
2 Июль 2019, 15:54
SOTVOLDIYEV XUSNIDDIN IBRAGIMOVICH
Инфраструктура тулик жавоб берадиган жой.
1 Июль 2019, 16:12
GULMIRZAYEV MIRZOXID MURODILJONOVICH
Андижон вилояти ахоли зичлиги борасида нафақат мамлакатимизда ёки Осиёда, балки дунёда етакчи ўринларда туриши хаммага маълум. Ёшлани укиши билим олиши учун хамма шароитлар мавжуд. тумандаги Қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ва Агросаноат касб-ҳунар коллежлари республикада энг улуг ёшдаги коллежлардан хисобланади. Ушбу билим даргохлари базасида ирригация (ирригация буйича бир неча илмий ишланмалар килиниб хорижий грандлар олинган) ва сув хўжалигини механизациялаш, зооинженерия (собик ССР давридан республикада санокли ветврачлар тайёрлайдиган даргох)соҳаларида мутахассислар тайёрловчи олий таълим муассасасига айлантирилиши республикамиз учун керакли мутахасисларни тайёрлашда айни муддао буларди.
1 Июль 2019, 15:24
ANORBOYEV JAXONGIR TOSHMUXAMMEDOVICH
Yuqorida ko`rsatilgan kollejlar moddiy texnik bazasi OTM filliali bo`lishiga to`liq mos keladi deb o`ylayman. Va bu yerda fillial ochilishini to`liq qo`llab quvvalayman.
1 Июль 2019, 10:10

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси