Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Қишлоқ хўжалиги транспортларининг ёритиш чироқлари созлигини таъминлаш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2019-05-01 17:57:23
  • Муаллиф:XUDAYBERDIYEV BOBIR AKTAMOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда вилоят ва туманларимизда қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган техникалар, хусусан, трактор ва комбайнларнинг ҳаракати билан боғлиқ муаммолар талайгина. Яъни, айрим тиркамали тракторлар (тележка)нинг махсус чироқларининг умуман носозлиги тунги вақтларда хавф-хатарларни юзага келтирмоқда. Бу ҳолат, айниқса, ғалла ва пахта йиғим-терими мавсумида кўпаяди. Ҳеч қандай чироқ ёки стоп белгилари билан жиҳозланмаган тракторлар ва қишлоқ хўжалиги техникалари сабабли пиёдаларга ва бошқа транспорт воситаларига тунги вақтда хавф туғдиради.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи органлар томонидан қишлоқ хўжалиги транспортларининг электр жиҳозлари, тунги вақтда ёритиш чироқлари созлигини назорат қилиш тадбирларини амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таклиф қиламиз.
3735
Изоҳлар (2)
MIRZARAXIMOV BAXTIYORJON XOSHIMOVICH
Ha tehnologiyani yangilgunimizcha. Shu ishlarni amalga oshirish kerak
30 Май 2019, 19:17
BURXONOV ANVAR ABDUZUXIR O‘G‘LI
Bu kabi yo'l transport xodisasi tuman va qishloqlarda juda ko'plab uchrashi natijasida o'lim holatlari qayd etilgan. Bu ishni nafaqat qishloq xojaligi texnikalari balkim umumiy avtomobil va texnikalarda tungi yoritish chiroqlarini havfsizligini maksimal darajada taminlash va nazorat qilish kerak.
29 Май 2019, 00:10

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси