Қадимий шаҳарлардаги туристик объектларни ўзаро “дор йўли” (канатка) билан боғлаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Туризм мамлакатимизда жадал ривожланиб бораётган соҳалардан бири ҳисобланади. Президентимизнинг ташаббуслари билан бу соҳада амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовор. Туристик маконларнинг жозибадорлигини ошириш учун инфратузилмалар ҳам ажойиб бўлиши керак. Ҳозирги кунда жаҳоннинг турли жойларида шаҳарларни тепадан томоша қилиш имконини берадиган дор йўллари (канатнқе дороги) мавжуд. Бу туристлар оқимини яна ҳам оширишга хизмат қилади. Қолаверса, кексаларимиз ҳам зиёратга келса, машинадан тушиб то зиёратгоҳларга келгунча чарчаб қолаётганини кўп кузатганмиз. Дор йўли ҳам бир транспорт кабидир. Ундан фойдаланиш кўпгина енгилликларни ва ажойиб таассуротларни олиб келади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Дор йўли (канат)ни миллий меъморчиликка асосланган ҳолда тарихий иморатларимизнинг кўркига путур етказмасдан қуриш лозим. Шаҳарларимизни тепадан ва тоза ҳаводан нафас олган ҳолда томоша қилишга қизиқиш жуда оммалашади. Буни тажриба тариқасида Самарқанд, Хива ёки Бухоро шаҳарларида синов тарзида тадбиқ қилса бўлади. Дор йўли кабиналарини эконом, бизнес, турист ва шунга ўхшаш бошқа турларга ажратиш мумкин.
485
Изоҳлар (8)
SATTAROV ISROIL XAMRAYEVICH
Albatta kanatkadan turib suvenir sotib olmaydi. Uning har bir ziyoratgohda bekatlari bo`ladi. Bekatlarda tushib suvenir oladimi tomosha qiladimi har bir sayyohning xoxishi.
19 Июнь 2019, 22:21
ISRAILOV AZIMJON AKBAROVICH
Kanatkadan turib suvenir sotib ololmaydi. olib kirgan pulini ishlatolmay qoladi. yomon fikr
7 Июнь 2019, 13:17
YUSUPOV AZAMAT TO‘LQINOVICH
Ochiq osmon ostidagi muzeylarimizning tashqi qiyofasini buzib qo‘yadi. Faraz qilaylik Bibixonim madrasasidan Registon maydonigacha yoki bo‘lmasam Samarqanddan Buxoragacha dor yo‘lida ketaversak pastdan qaraganda o‘rgimchak to‘riga o‘xshash kanatlar musaffo osmonimizni o‘rab olgan. Bu yaxshi g‘oya faqat buni tog‘li hududlarda masalan Zomin singari qo‘riqxonalarda qo‘llash yaxshi samara beradi deb o‘ylayman
27 Май 2019, 12:51
SATTAROV ISROIL XAMRAYEVICH
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH fikringiz uchun rahmat! Har qalay be e'tibor bo'lmabsiz
26 Май 2019, 22:32
SATTAROV ISROIL XAMRAYEVICH
www.skado.ru
26 Май 2019, 22:30

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг