“Абитуриент телеканали”ни ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Халқимиз азал-азалдан илмга чанқоқ бўлиб, инновацион ғояларни илгари сурувчи ва янгиликка интилувчи халқ сифатида дунёга танилган. Шу сабабли, бугунги кунда ҳам юртимизда ёшларнинг билим олишлари, баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда ёшларнинг олий таълим тизимида сифатли билим олишлари ва ўз соҳаларининг етук мутахассислари бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Шу мақсадда, ўрта махсус маълумотга эга бўлган битирувчилар ҳам бор куч-ғайратларини олий таълим муассасасига киришга сарфлашади. Абитуриентлар юрган йўлларида ўқиб, изланиб, радио ва телеканаллар орқали таълим соҳасига тааллуқли бўлган турли янгиликларни кузатиб боришади. Ҳозирда мамлакатимизда радио тингловчилар ва телевидение мухлислари орасида абитуриентлар салмоқли ўринга эга. Агар абитуриентлар учун ҳам махсус телеканал ташкил этилиб, у орқали фанларга доир тавсия ва тушунтиришлар бериб бориладиган бўлса, абитуриентларнинг билим ва кўникмалари янада ортган бўлар эди. Махсус телеканалнинг ташкил этилиши кўплаб қулайликларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда, “Абитуриент телеканали”ни ташкил этишни таклиф қиламан.
665
Изоҳлар (8)
SHODMONOV SHOKIR SHAVKATOVICH
shart emas menimcha.
1 Август 2019, 11:49
INAGAMOV KOBULJON NASIROVICH
“Абитуриент телеканали”ни ташкил этишни шарт эмас деб ўйлайман. Лекин фикир менга ёқди. Масалан "Ёшлар" телеканалда тунда маълум вақтларда академик, профессорлар дарслари кўрсатилса жуда яхши бўлар эди. Авваллари хам абитуриентлар учун олийгохларда кириш имтихонларидан аввал консультациялар ташкил қилинган. Хозир хам кўп ёшлар пул тўлаб репетиторларга бормоқда. Пулдан қийналган, хақиқий ўқийман деган ёшларга тунги дарслар фойдадан холи бўлмайди деб ўйлайман.
11 Июль 2019, 20:59
MAMADJONOV JAVLONBEK BAXTIYOROVICH
Бу телеканалга кетадиган маблагга бошка бирор фойдалирок ишга сарфланса яхшийди, чунки билим оламан деган одам телевизор рупарасида соатлаб утирмайди, колаверса хозирги ХХ! асрда
26 Июнь 2019, 23:55
XOLBOYEV ILXOM SHAVKATOVICH
Абитуриент эмас Билим, Илм, Ўқувчи, Таълим шунга ўхшаш ном билан чиқарилса мақсадга мувофиқ бўлади
14 Июнь 2019, 23:47
NURILLAYEV JAMOLIDDIN YARASHEVICH
учала коментчиларни ҳам фикрларига қушиламан. Абитуриент телевизор курганидан кура купроқ китоб уқиса талаба бўлади.
7 Июнь 2019, 10:37

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг