Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Вилоятлараро йўллардаги бетон тўсиқларнинг баландлигини ошириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугун юртимиз йўллари кундан-кунга яхшиланиб, янгиланиб, уларнинг хавфсизлигига катта эътибор бериляпти. Бу жуда яхши. Лекин ҳали соҳада қилиниши керак бўлган ишлар ҳам талайгина. Мисол учун, кечки вақтда вилоятлараро йўлларда бетон тўсиқларнинг пастлиги сабабли қарама-қарши томондан келаётган транспорт воситасининг чироқлари кўзни қамаштириб, турли автоҳалокатларга сабаб бўлмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Таклифим, вилоятлараро йўлларни иккига ажратиш учун қўйилган бетон тўсиқлар баландлигини мутахассислар билан ўрганиб чиқиб, қўшимча 40-50 см.га кўтариш, бундай бетонларнинг стандартларига ўзгартириш киритиш лозим. Шунда йўлларда турли бахтсиз ходисалар сони янада камаяди.
4155
Изоҳлар (18)
ADILBEKOV ADILBEK VLADIMIROVICH
Men ham sizni taklifingizga qo'shilaman. Shu fikr menda ham bor edi.
2 Июль 2019, 23:57
ISKANDAROV SAMANDAR ISKANDAR O‘G‘LI
М-39 автотрассанинг Янгийўл ва Чиноз туманларидаги қисмларида йўл ўртасида "яшил зоналар" қилинган, хорижий давлатларда халқаро автомобиль йўлларида худди шундай яшил зоналар ўртадаги ажратувчи тўсиқ вазифасини бажаради.
12 Июнь 2019, 16:12
BURXONOV ANVAR ABDUZUXIR O‘G‘LI
Albatta bu ishni amalga oshirish zarur.
24 Май 2019, 01:32
MIRZARAXIMOV BAXTIYORJON XOSHIMOVICH
Тест синовидан ўтқазиш керак аввал.
6 Май 2019, 19:02
MIRZARAXIMOV BAXTIYORJON XOSHIMOVICH
Яхши фикр. Илк бор қўллаб кўриш керак ёки жахон тажрибасига қараш керак.
6 Май 2019, 19:01

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси