Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Cув чархпалакларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳақида
  • Йўналиш:Ер ва сув
  • Сана:2019-02-17 14:32:45
  • Муаллиф:AMONOV SHAROF BAHRONOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Бухоро вилояти Пешку туманида фермерлар ва аҳолига деҳқончилик қилиш учун каналлар ва зовурлардан сув кўтариш мақсадида соатига 770 киловатт электр энергиясини талаб этадиган 3 та насос станциялари ўрнатилган. Туманда 60 дан ортиқ турли қувватдаги насослар фермерларга хизмат қилмоқда. Демак, биргина бизнинг туманимизда бир соатига 4000 киловатт электр энергиясини сарфловчи насослар ўрнатилган. Фермер хўжаликларига сувни етказиб бераётган насосларнинг харажатлари давлат бюджетидан қопланади. Бу эса сезиларли йирик суммадаги маблағни ташкил этади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Мазкур электр насос станцияларига сарфланаётган энергияни тежаш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбаи бўлган сув чархпалакларидан фойдаланишни таклиф қиламиз. Бунинг учун қўшимча тарзда сув чархпалаклари канал ва зовурларга ўрнатилса, электр энергиясида узилишлар рўй берганда пахта ва ғалла, қолаверса, бошқа экинлар ҳосилига етиши мумкин бўлган зарарнинг олди олиниб, юқори ҳосилдорлик таъминланар эди. Бунинг учун республикамизнинг илғор сувчилари, олимлари, конструктор-механикларини жалб қилган ҳолда сув ҳажми ва тезлигини ҳисобга олиб, мукаммал лойиҳалаштирилган, пухта ишланган, замонавий, ишлатишга қулай, сув чиқариш ҳажми деҳқон-фермерларни қониқтирадиган чархпалакларни давлат бюджети ҳисобидан ўрнатсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бундай чархпалаклар 30-50 йил олдин Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ҳам қурилган бўлиб, аҳолига ҳали-ҳамон хизмат қилмоқда. Мазкур таклиф ўрганилиб, кўриб чиқилса, қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш ва электр энергиясидан самарали фойдаланишда янги имкониятлар яратилган бўлар эди.
3753
Изоҳлар (2)
TOYIROV MIRZOHID ZAMONOVICH
Уринли ва жуда мухим таклиф. Ман хам Шофиркон тумани, хусусан шимолий коллекторда, айнан Шофиркон ва Пешку тумани чегараларидаги фермерлар учун бундай иншоатларни-чархпалакларни куриш лозим деб хисоблайман. Албатта сувнинг тезлиги ва мавсумий узгариши (камайишини) танкидий куриб чикиш лозим. Акс холда канча маблаг сарфлаб самарасиз, яъни ёзда айланмай колган чархпалакларни курилгани колади.
4 Май 2019, 20:21
XOLIQOV AFZAL ISLOMOVICH
Сизнинг ушбу мурожатингизда курсатилган гоянгиз юзасидан бир йил муккадам гидролог мутахасислар билан Пешку тумани чул худудидаги зовурларга тадкикот утказган эдик. Чархпалак узимизнинг Пешку туманида узини окламайди. Бундай дейишимга сабаб куйидагилар: 1.Пешку туманидаги чул худудидаги марказий колектор суви баркарор эмас яъни сув сатхи мунтазам равишда узгариб туради. 2. Сув окимининг тезлиги чархпалак учун етарли эмас. 3. Сугориладиган ерлар билан колектордан окаётган сувнинг чукурлиги жуда куп фарк килади яъни уртача 6-8 метр сугориладиган ер баланда жойлашган. 4. Пешку туманидаги марказий колекторда мунтазам равишда яшил сув утлари окиб туради ушбу сув утлари чархпалак эхтиёт кисмларига уралиб жуда тез кунда уни ишдан чикаришга сабаб булади. Юкоридаги сабалар туфайли лойизани амалга ошириш Пешку туманида жуда хам кимматга тушади ва узини окламайди.
4 Май 2019, 11:09

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси