Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Газ, сув, иссиқлик ва электр энергияси таъминоти корхоналари таркибида метрология бўлимларини ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирда мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан кичик бизнес субъектлари ва аҳоли хонадонларида мавжуд газ, сув, электр, иссиқлик энергияси ҳисоблагичларини ўрнатиш, текширувдан ўтказиш, таъмирлаш ишларини ташкил этиш, эски ҳисоблагичлар ўрнига янги ҳисоблагичлар ўрнатиш каби ишлар тўлиқ кичик бизнес субъектлари ҳамда фуқаролар зиммасида. Бу ҳолат хонадон эгалари ва коммунал хизмат корхоналари ўртасида турли зиддиятлар келиб чиқиши ва аҳолининг хақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Қайд этиш лозимки, истеъмолчиларнинг кўпчилиги ўлчов асбоблари бўйича фақат юзаки тушунчага эга бўлган фуқаролардир. Юқоридагиларни инобатга олиб, туман (шаҳар) коммунал корхоналари таркибида метрология бўлимларини ташкил этиш ва ушбу бўлимлар зиммасига аҳоли хонадонларидаги ҳисоблаш қурилмалари билан ишлашни тўлиқ топшириш (ўлчов асбобларини ҳисобга олиш, ўз вақтида кўрикдан ўтказиш, таъмирлаш ва янгиларини ўрнатиш) мақсадга мувофиқ. Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари метрология бўлимлари томонидан кўрсатилган хизматлар хақи аҳолига етказиб берилган энергия ресурслари тарифларига қўшиб ҳисобланиши эса давлат ва корхоналар бюджетидан ортиқча харажатларни камайтиради. Ушбу тизимнинг жорий этилиши аҳоли ва кичик бизнес субъектларини ортиқча овворагарчилик ва таъмагирликлардан халос этиб, республикамизда энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга ижобий таъсир этади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, газ, сув, иссиқлик ва электр энергияси таъминоти корхоналари таркибида метрология бўлимларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш лозим.
4480
Изоҳлар (5)
XOLIQOV JAMSHID ABDINOSIROVICH
Комунал ташкилотлар уз зиммаларидаги хизматларни бажармаслиги, бажарса хам когозбозликни куплиги халкимизни пул билан счётчик урнатиш, лабараториядан утказиш, пломба куйдириш, ва бошка хизматлар кулдан берилишига чек куйиш ва жавобгарликни ошириш керак, деб уйлайман. Давлатнинг Рес, Газ, сув, хусусий ширкат, тоза худуд ташкилотлари хизматларини назорат килинмаслиги, уз вазифаларини вактида, тулик, харажатлардан кочиш холатлари, узлари конунни бузиши халкимизни ишончсизлигига сабаб булмокда. Ортикча туловлар ва ташкилотнинг зиммасидаги хизматларни узлари бажаришдан чарчаган? Назорат йук.
19 Июль 2018, 12:43
TURDIYEV RAXMAT GAPPAROVICH
Бу таклифни қўллаб-қувватлайман.
29 Май 2018, 15:10
DADAJONOV OYBEK TO‘XTASINOVICH
хар бир туманда метрологлар бор. ахоли хонадонларига урнатилган хисоблагичларнинг киеслов куригидан утказилиши газ етказиб берувчи зиммасида адашмасам лекин бу ишлар хозиргача килинмаган. метрологлар кофицетларини камайтириш еки ошириш устида ишлаб келган булсалар хам ахолимиз уларни зиммасида булмаса хам шу кунгача узинг учун ул етим деб вактида лаборатория килиб турибдилар. Узтрансгаз томонидан шу кунгача килинманган ажабмас энди килинса. ахолига ортикча харажат булса каршиман.
28 Май 2018, 21:20
SOBIROV ABDUSALOM KOMILOVICH
Макуллайман : Бугунги кунда фуқаролар улчов асбобларини ишлатиш юзасидан қуйидаги ишларни амалга оширишмоқда: Улчов асбобини сотиб олади - Х сўм; Мутахассис топиб ушбу қурилмани ўрнатади -Х сўм; коммунал таъминот корхонасига ариза бериб мутахассис чақиртиради. Мутахассис ўлчов асбобини текшириб далолатнома тўлдиради ва компьютерга киритади; Текширув муддати келгач корхонасига ариза бериб мутахассис чақиради. Мутахассис ўлчов асбобини текширувга юбориш учун Далолатнома тузади. Текширув муддати ўтгазиб юборилган бўлса жарима туланади - Х сум. Фукаро мутахассис топиб ўлчов асбобини ўрнидан ечтиради ва лабараторияга топширади- Х сўм. Фукаро текширувдан ўтган ўлчов асбобини мутахассис чақириб жойига ўрнатади - Х сўм.Фукаро таъминот корхонасига қайта мурожат қилиб ўлчов асбобига умумий пломба қўйишга ариза беради.Таъминот корхонаси ходими хонадонга келиб ўлчов асбобига умумий пломба қуяди-Х сум. Таклиф килинаётган узгартириш буларни барчасини йукотиш имконини беради.
28 Май 2018, 21:13
AXMADJONOV BAXADIR MUXAMMADJONOVICH
Тугри таклиф. Бу борада Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1995 йил 26 майдаги № 185 сонли карори билан тасдикланган тегишли Низом истеъмолчилар хукукларини химоя килиш нуктаи назарида кайта куриб чикилиши лозим.
26 Май 2018, 22:54

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси