Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Паркент туманида даволаниш маскани – санаторий барпо этиш керак
  • Йўналиш:Саломатлик
  • Сана:2018-05-11 15:40:13
  • Муаллиф:NURMATOV ELMUROD DILMURODOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Тошкент вилояти Паркент тумани Чанги қишлоғи ҳудудида “Иссиқ булоқ” деб номланувчи ер остидан чиқадиган иссиқ ҳолатдаги табиий минерал шифобахш булоқ мавжуд бўлиб, ушбу булоқ ҳудудида замонавий даволаниш маскани – санаторий барпо этиш мақсадга мувофиқдир. Мазкур шифобахш сув кўпгина касалликларга, жумладан, ҳар хил замбуруғли касалликлар, овқат хазм қилиш органлари ва тери-таносил касалликларига шифодир. Ушбу булоққа ҳар куни республиканинг турли ҳудудларидан кўплаб беморлар келиб, ўз дардларига шифо топишмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Беморларга яхши шароитлар яратиш ҳамда туман бюджетига қўшимча маблағлар тушириш мақсадида “Иссиқ булоқ” ҳудудида замонавий даволаниш маскани - санаторий барпо этиш лозим. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши билан бир қанча аҳоли ҳам янги иш ўринлари билан таъминланиб, қишлоқ инфратузилмаси ҳам яхшиланар эди.
3828
Изоҳлар (0)

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси