Коммунал хизматлар учун тўловларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Жисмоний шахслар газ, сув, электр токи, иссиқлик таъминоти тизими учун тўловларни амалга оширишда шахсий ҳисоб рақами (лицевой счёт)даги пуллари кўринмай қолиши ёки бошқа ҳисоб рақамига ўтиб қолиши каби ҳолатларга тез-тез дуч келишади. Бу тизимни электрон ахборот тизимига интеграциялаш зарур. Истеъмолчи ҳисоблагич кўрсаткичи, қарзи, қанча олдиндан тўланганлиги ҳақида маълумотларни билиши ҳамда тизимдан масофадан фойдалана олиши лозим.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Бу тизим автоматлаштирилса, юзага келаётган тушунмовчилик ва муаммоларнинг олди олинар эди. Шунингдек, коммунал хизмат таъминотчиларига кучли ва замонавий серверларни харид қилиш керак. Чунки кўп ҳолларда “база қотиб қолди”, “ишламаяпти” деган сўзлар билан истеъмолчиларнинг узоқ вақт кутиб қолишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирда мавжуд газ, электр токи, сув ва иссиқлик таъминоти каби коммунал хизматларнинг шахсий кабинет, иловаларини ягона id рақам ёки иловага интеграциялаш, бирлаштириш зарур. Шунда фуқароларда коммунал хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш имконияти ортар эди.
576
Изоҳлар (4)
TASIBAYEV DAVRON JAKSILIKOVICH
Коммунал хизматлари буйича бир нечта ишламайдиган тизиллар яратганча 1 та дона мобил дастурини яратса булар эди. Кейин шу дастурга тулов тизимлар узлари уланади. Бу нарса кераклиги одамларда купчилигида замоновий телефонлар бор ёки болларида бор. Шунда 1 та оила кесимида олинса давлатдан, фойдаланган канча карзимиз борлигини билиб турардик
18 Июнь 2019, 11:15
JURAYEV UMIDJON ABDURAXMANOVICH
Сиз айтаётган таклиф бор. электр, газ, мусор да шахсий кабинетдан фойдаланса булади факат сув билан иссик сувники булмаса керак. Лекин бу масалани ечими эмас. Бизнинг юртимизга факат онлайн ишлайдиган счётчиклар керак. карзи булса учади пули булса ёнади. АСКУЭ, АСКУГ, АСКУС унгача масала хал булмайди.
12 Июнь 2019, 18:03
AKILBEKOV RUSLAN JALALIDDINOVICH
Хорошо однако. Но пока эти компетентные органы будут отмазываться и тупить, а контролировать их никто не будет таки будет бордак всю жизнь. А для этого же нужно догодаться, а это трудно 🤣
10 Июнь 2019, 00:43
ABDURAXMONOV KARIMBERDI YULDASHALIYEVICH
Elektr bòyicha. Shaxsiy kabinetga kirsangiz расчёт по обходам degan yozuv bor. Dastur sutkalik kVt qòshib boradi. Mart oyidan elektr isitgichni ishlatishni kamaytirasiz yoki òchirib qòyasiz. Lekin dastur qarz hisoblaydi. Dasturdan shu joyini olib tashlash kerak deb oylayman. MIB hodimlari plastikni qulflab qoyishibdi. 24 aprelda qulflagan bolsa bugun 7 may endi 20 minglik ishlabdi. 6 may kuni plastikka pul tushdi. Tòlov qilay deb paymega kirsam plastik qulflangan. MIBga borsam probka. Òsha elektrdan qarzi borlar ròyhatini ham excellda filtr qilsa bòlsa kerak, kòrsatgichi kiritimagan abonentlarni ajratib. Osoni dasturdan расчёт по обходам degan joyni olib tashlanglar. Menimcha òsha joyni ahamiyati yòqdek. Yana bilmadim.
7 Май 2019, 14:33

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг