Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Ўзбекистон миллий валютаси - сўмнинг график кўринишини жорий этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда миллий валютамиз билан Интернет сайтларда ва турли онлайн дўконларда электрон тўловлар амалга оширилмоқда. Сўм транзакцияларда UZS шаклида кўрсатилади. Шунингдек супермаркетларда ва бошқа савдо нуқталарида ҳам сўм тўлиқ ёзилади. Шу сабабли бошқа мамлакатлар қатори бизда ҳам сўмнинг график кўринишини жорий этиш керак. Мисол учун, Қозоғистонда тенге ₸ кўринишида, Қирғизистонда сом ⊆ кўринишида, Европа Иттифоқида евро € кўринишида ва ҳ.к. Сўмнинг график белгиси жорий қилинса, матнларда ҳам белгилар қисқариб сўмни ёзиш қулайлашади. Пештахталарда нархлар шрифти ҳажми катталашади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Марказий банк томонидан дизайнерлик танловини ўтказиш орқали сўмнинг график кўриниши лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф қиламан.
5857
Изоҳлар (6)
SADRIDDINOV MUZAFFAR SAYFIDDINOVICH
Жуда тўғри ўйланган фикр. Бу шунчаки оддий белгимас, бу бизнинг миллий бойлигимиз (сўмимиз) нишонаси бўлади.
20 Июнь 2019, 17:37
XOLBOYEV ILXOM SHAVKATOVICH
100000 SOʻM deb yozgandan koʻra $100000 qulayku
15 Май 2019, 17:55
ABDIJAMILOV DINMUXAMMEDALI ZINATDINOVICH
Графикли куриниш бирон ижобий иқтисодий ривожланишга тасири борми? ёки жамиятгачи?. Энди ёзишга эринмасак керак.
8 Май 2019, 13:08
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
Ajoyib fikr
2 Апрель 2019, 14:13
DJAMALOV BOTIRALI AMANOVICH
Предлагаю символ S перечеркнутую c подчеркиванием и апострофом. Просто и удобно. Горизонтальная линия (перечеркнутая и снизу) означает стабильность, апостроф стремление к наилучшему результату.
2 Апрель 2019, 11:37

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси