Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Ўсимликларни ҳимоя қилиш кунини белгилаш ҳақида
  • Йўналиш:Экология
  • Сана:2019-01-30 22:08:48
  • Муаллиф:RAXIMOV MAXKAMJON INOYATULLOYEVICH
Жамоавий мурожаат матни
Ҳар йили қанчадан-қанча ўсимликлар, дов-дарахтлар ҳар хил касалликлардан ва инсонларнинг аралашувидан нобуд бўлиб кетяпти. Бу аҳвол давом этаверса, барча ўсимликлар йўқолиб кетиши эҳтимоли бор. Табиатга етказилаётган зарарни бугун барчамиз турли қум бўронлари, табиий офатлар содир бўлаётганлигида ҳам кўришимиз мумкин. Менинг ўйлашимча ўсимликларни асраш ҳар биримизнинг вазифамиздир.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шундан келиб чиқиб, ўсимликларни ҳимоя қилиш кунини белгилашни таклиф қиламан. Агарда биз ўсимликларни ҳимоя қилиш кунини қонун билан белгилаб, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсак, табиатга ғамхўрлик чораларини оширсак, республикамиздаги ўсимликлар оламини озми-кўпми ҳимоя қилишга ўз ҳиссамизни қўшган бўлардик. Унутманг, ўсимликлар ва дов-дарахтлар ҳаётимиз манбаидир.
3501
Изоҳлар (0)

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси