Йўл бўйида жойлашган мактаблар ва бошқа турдаги таълим муассасалари олдига тезликни чекловчи йўл белгиларини мажбурий ўрнатиш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2019-01-30 20:08:06
  • Муаллиф:XALBAYEV SANJARBEK ALLABERGANOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Шаҳар жойларда мактаблар олдида светофор, пиёдалар йўлаклари мавжуд, лекин айрим йўл бўйида жойлашган мактаб, боғчалар олдида бунақа шароитлар йўқ. Шундан келиб чиқиб, олдида ёки яқин масофада светофор бўлмаган мактаблар ва боғчалар олдига автомашиналарнинг тезлигини камайтирувчи 50 ва 30 йўл белгиларини ўрнатишни таклиф этаман. Сабаби болалар бир-бирини қувлаши, йўлдан югуриб ўтиши ҳолатларини кўп кузатганман. 70 ёки 100 тезликда келаётган ҳайдовчининг бирданига тўхташ имкони йўқ, бир амаллаб тўхтаганда ҳам орқасида келаётган бошқа ҳайдовчи уриб юборган ҳолатлари кўп учрамоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Республикадаги барча мактаб ва боғчаларнинг автомобиль йўлларига яқинлиги ўрганиб чиқилиб, хавф даражаси аниқланиб, зарур деб топилган мактаб ва боғчалар олдига тегишли йўл белгилари ўрнатилиши лозим.
227
Изоҳлар (6)
ERGASHEV DILSHOD BAXTIYOR O‘G‘LI
Ахоли гавжум жойлар болалар бор жойларда (диккат болалар белгисини куйиш керак) ва 30 метр узокликда 50 км.соат чекловчи 20 метрда 30 км.соат куйиш керак. Катта магистраль ва мостга якин жойларда пиедалар утиш учун куприклар куриш керак. Автомобиль хайдовчиси бирдан тухтасаям авариядан кочиб кутилолмайди. Укиш даврида ДЙХХ (ГАИ) ходимлари харакатни назорат килиши керак.
9 Апрель 2019, 15:57
ATADJANOV XAJIBAY SABUROVICH
1. Республиканинг барча мактаб, боғчалар олдидаги кўчалардаги автомобиллар йўллар олдига светофор қўйиш керак ва мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Бу катта трасса орқали А-380, А-381, шахарлар ва тумалар аро ўтадиган йўлларда энг биринчилардан светфор куйиш зарур. 2. Тезликни камайтирувчи ёки бошқарилмайдиган ўтиш йўлаклари (неконтролируемые пешеходные переходы) чизиқлари ўчиб кетаяпти, улар махсус учмайдиган қўйма белгилар билан таъминлаш. 3. Хокимият ичида ёки ИИВ ичидаги мактабга ўтиш йўлларини назорат қиладиган ва ташкиллаштирадиган инспектор штатини ташкил қилиш.
2 Апрель 2019, 16:44
MAHMUDOV NAJMIDDIN IBRAGIMOVICH
Вилоятлардан ўтувчи магистрал йўл бўйида жойлашган айрим мактаблар олдида автомашиналарнинг тезлигини камайтирувчи 50 йўл белгилари ўрнатилмаган.
2 Апрель 2019, 14:34
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
Yaxshiyu lekin bu qonun shundoq xam mavjudmasmi sababi barcha maktab bogcha oldida tezlik 50 belgisi quyilgan yana bilmadim
31 Март 2019, 22:06
USMONOV FAZLIDDIN SAIDAZIMXO‘JA O‘G‘LI
Республиканинг барча мактаб, боғчалар олдидаги кўчалардаги автомобиллар тезлигини 50 дан камайтирилиши мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.
30 Март 2019, 18:24

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 68 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг