Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Хорижий тилларни ўргатувчи махсус телеканални ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирги кунга келиб давлатимизда хорижий тилларни ўқитиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Менинг таклифим, хорижий тилларни ўргатишга ихтисослаштирилган махсус телеканални ишга тушириш керак. Чунки, хорижий тиллар, биринчи навбатда инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиш жуда юқори. Канал очиладиган тақдирда, машҳур хорижлик профессор-ўқитувчиларнинг маърузалари, инглиз тили ва бошқа фанлардан видеодарслар, кинофильмлар (subtitles), мусиқалар (lyric), ҳар хил турдаги кўнгилочар кўрсатувлар, ўзбек ва жаҳон адабиёти классикаларининг инглизча талқини, халқаро таълим дастурлари, инновациялар ва илм-фан ютуқлари ҳақида маълумотлар телеканал дастурларидан ўрин олади. Аввалига мазкур телеканални онлайн канал шаклида очиш ҳам мумкин, кейинчалик рақамли телевидиние тарзида эфирга узатиш мақсадга мувофиқдир. Телеканал кўрсатувларини сифатли, мазмунли тайёрланиши ва молиявий масалаларни ҳал этилишида пойтахтдаги халқаро олий таълим муассасалари, хорижий тилларни ўргатувчи ваколатхоналарнинг офислари, хусусий ўқув марказлари билан ўзаро келишув ва давлат-хусусий шерикчилик асосида ҳамкорлик қилиш мумкин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Мазкур таклиф кўриб чиқилиб, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан амалга оширилса, хорижий тилларни ўргатиш соҳасида ўзига хос қадам бўлар эди.
4419
Изоҳлар (5)
IMOMQULOV UBAYDULLA SULTONOVICH
УШБУ ФИКРНИ КУЛЛАБ КУВВАТЛАЙМАН
27 Август 2019, 20:08
RADJABOV XOJIAKBAR ZIKIRILLAYEVICH
Чет тилини ўрганувчилар учун экспресс ўқув курслар, спикинг клублар ташкил қилинган, уша курсларга боришни ўзи етади, жуда бўлмаса Youtube дан полиглот кўриб ўрганса бўлади
6 Апрель 2019, 04:11
JAKBAROV ODILJON OTAMIRZAYEVICH
Мустақил ўрганишни истовчилар, иш билан банд бўлиб, алоҳида вақт топа олмаётганлар учун жудаям зур иш буларди
1 Апрель 2019, 16:44
TANGISHOV MANSUR RASULOVICH
100 % qo'shilaman, sof xorijiy tilning o'zida bo'lgan dasturlar, filmlar va musiqalarni subtitrlari bilan qo'yish kerak, agar tijorat kanali qilinsa ham ingliz tilini o'rganayotganlar uchun eng yaxshi resurs bo'ladi. Reklamalariyam inglizcha bo'lsa reklamadan ham pul ishlashsa bo'ladi.
1 Апрель 2019, 14:00
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
Shu narsani tezroq amalga oshirish kerak
31 Март 2019, 22:07

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси