Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Тез тиббий ёрдам машиналари ҳаракати учун қўшимча йўл ажратиш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2019-01-27 17:53:06
  • Муаллиф:SAYDALIYEV JONIBEK SAYDG‘ANI O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Мамлакатимиз аҳолиси сони, мутаносиб равишда автомобиллар сони ҳам ортиб бормоқда. Бу эса шаҳарлардаги айрим йўлларда тез-тез тирбандликни вужудга келтириб чиқаради. Айниқса қатнов кўп бўладиган чорраха, кўчалар кесишмаси, ўтказиш пунктларида тирбандлик бир неча юз метрдан ошиб, шошилинч ҳаракатланаётган тез тиббий ёрдам машиналарига тўсқинлик қилади. Шу туфайли тез тиббий ёрдам машиналари фойдаланиши учун алоҳида йўл ажратишни таклиф қиламан. Сабаби тез тиббий ёрдам машинаси олиб кетаётган бемор учун ҳар бир дақиқа муҳим ҳисобланади. Жаҳон тажрибасига мурожаат қилсак Япония ва Канада каби давлатларда тез тиббий ёрдам машиналари учун алоҳида йўл тизими ташкил этилган. Биз учун бутун бошли йўл эмас, фақат зарур бўлган жойларда қўшимча ўтиш йўлаги ташкил этилса етарли.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ғояни амалга ошириш учун автомобиль қатнови кўп бўлган асосий йўллардаги чоррахаларда маълум узунликдаги (150-200 м) қўшимча йўллар ташкил қилиниши талаб этилади. У йўлдан фақат тез тиббий ёрдам машиналари (ёки фавқулодда ҳаракатланувчи машиналар)нинг ҳаракатланишига рухсат этилади. Бу йўл орқали ҳар қандай тирбандликдан осонгина ўтиб кетиш имкони пайдо бўлади.
3762
Изоҳлар (3)
XOJIMATOV A’ZAMJON NABILLAYEVICH
Ушбу тажриба жахонинг кўплаб ривожланган давлатларида амалга тадбиқ этилган ва бу фиркга қўшилиш мумкин. Лекин, бу таклифга қўшимча равишда автомобиль йўллари бўйида йўл минтақасида қолдирилаётган автотранспорт воситаларини автотураргохларга жойлаштириш акс ҳолда ИИБ ЙҲХБ томонидан таъсирлироқ чоралар кўриш таклифини ҳам бериш керак менимча, шунда автомобиль йўлларидаги тирбандликлар камайиб, тез тиббий ёрдам машиналари ҳаракати ҳам чекланмайди.
1 Март 2019, 16:04
SAYDALIYEV JONIBEK SAYDG‘ANI O‘G‘LI
Akramov Murodjon taklif matnini qaytadan o‘qib chiqing. Gap yo‘llarni toraytirish yoki avtotransport egalarini DAN hodimi qo‘liga tushib qoloshi haqida emas, inson hayoti saqlab qolish haqida ketiyapti! E‘tiboringiz uchun rahmat!
26 Февраль 2019, 18:38
AKRAMOV MURODJON MUTALIBJONOVICH
Мен каршиман чунки унингсиз хам тор тирбанд йулни янада торайтиришни нима кераги бор? ГАИга улжа купаяди яна, у йулни билиб билмай босиб куйган мошинани жаримага тортади кейин. УМУМАН КАРШИМАН!!! ЙУЛЛАРИМИЗ ХАЛИ БУНГА МОСЛАШМАГАН!!
26 Февраль 2019, 18:21

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси