Кўп қаватли уйларнинг совуқ сув таъминоти тармоғига тозаловчи фильтрлар қўйиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Шаҳарларда сув таъминотини тезкорлик билан яхшилаш зарур. Жумладан, Тошкент шаҳридаги ичимлик сувининг катта қисми қайта ишланган сув эканлигини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир кўп қаватли уйларнинг совуқ сув таъминоти қисмига тозаловчи фильтрлар қўйиш керак. Тўғри, шифокорлар ва бошқалар бизга ёшлигимиздан сувни қайнатиб ичишни тавсия қилишади, шунга қарамай, баъзи бир микроэлементлар қайнатилган ҳолатда ҳам йўқолмайди. Оддий мисол, чойнакда сув қайнатинг, уни стаканга қуйинг ва кутинг, бир неча дақиқаларда стакан устида оқ парда ҳосил бўлади, яна бироз кутсангиз, оқ чўкиндиларни кўрасиз, агар сувни шу ҳолича ташлаб, маълум бир вақтдан кейин қарасангиз, 1 стакан сувингизнинг тагида 1 чой қошиқнинг 1/10 қисмича келадиган чўкиндини кўрасиз. Кимлардир буни арзимас ҳолат сифатида қарар, лекин, айнан шундай чўкиндилар бизнинг организмимизда йиғилиб бориб, охир оқибат турли касалликларга олиб келади. Биз одатда рангини «тўқ» қилиб чой ичганимиз учун сувдаги бундай қуйқумларни кўрмаймиз, аслида эса улар жуда кўп. 3 литр сувда чой қошиқнинг 1/3 келадиган қуйқум чиқади. Баъзи бир туманларда истеъмол қилинаётган сувда эса унданда кўп. Сув таъминотида бундай ҳолатларни камайтириш жуда катта ҳаражат ва вақт талаб қилади, шу сабабдан ҳар бир кўп қаватли уйларда совуқ сув таъминоти учун тозаловчи фильтрлар ўрнатиш айни вақтда мақсадга мувофиқ бўларди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ҳар бир кўп қаватли уйларнинг совуқ сув таъминотида тозаловчи фильтрлар ўрнатишни ташкиллаштириш ва уларнинг доимий ишлашини назорат қилишни таклиф этаман. Мазкур ташаббусни молиялаштиришда уй-жой мулкдорлари ширкатларига кредитлар ажратиш ёки уй-жой эгаларининг маблағларидан мақсадли фойдаланиш мумкин.
177
Изоҳлар (3)
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
Oldin uyni siv bilan taminaylik biz tomonda suv yuq hamma pastdan toshib yotibdi
2 Апрель 2019, 14:11
RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH - agar yuqoridan buyruq berilmasa, hech kim qimaydi. Shundoq ham davlat buning uchun hech nima to'lamaydi. Muximi buyruq berilishi va mas'ul shaxslar (domkom) shu ko'p qavatli uyda yashovchilardan doimiy kvarplatalardagi mablag'dan bir qismini shunga sarflashi kerak bo'ladi, xolos. Ja bo'lmasa ozmoz pul yig'iladi. Asosiysi bu ishni hamma o'z xohishiga ko'ra emas, umumtashkillashtirilgan holatda joriy qilish kerak. Hamma uylar har xil standartdagi filtrlash qurilmalaridan foydalanishi keyinchalik o'zaro tushunmovchiliklarga olib kelishi mumkin. Aynan shuni davlat tomonidan to'g'ri tashkillashtirish uchun shu taklif kiritildi.
27 Январь 2019, 11:07
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Кўп қаватли уй аҳолиси пул йиғиб ўрнатсин. Шуни ҳам порталга олиб чиқиш керакми?
27 Январь 2019, 09:19

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 67 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг