“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан мурожаатларни кўриб чиқиш муддати келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ёки текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши белгиланган. Жуда кўп ҳолларда мурожаатларга жавоблар, қандай таснифда бўлишидан қатъий назар, “максимал” - 15 ёки 30 кунга чўзилиб кетяпти. Масалан, Навоий шаҳар ҳокимлигига арзонлаштирилган уй олиш учун рўйхатга олишларини сўраб йўллаган мурожаатимга роппа-роса 30 кунда жавоб хати олдим. Жавоб хати “арзонлаштирилган уйларга рўйхатга олиш тўхтатилди” деган қисқа мазмунда бўлиб, менимча, бу мурожаатга 30 кунда эмас, 1 ёки 2 кун ичида жавоб хати ёзиш мумкин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жавоб бериш муддатларини айрим мурожаатлар учун 3-5 кун қилиб белгиланишини таклиф қиламан. Масалан, жисмонан 20 дақиқа вақт ичида ҳал қилинадиган жавоблар, компьютер маълумотлар базасидан олинадиган жавоблар, ваколатга тааллуқли бўлмаган масалаларга бу ҳақида хабардор қилиш учун бериладиган жавоблар ва маълумотномалар шулар жумласидандир. Бунинг учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозим бўлади.
362
Изоҳлар (9)
KENJAYEV O‘TKIR ISAKULOVICH
Фуқароларни мурожатлари бўйича петиция яхши, лекин бу петиция 100% ишонтириб айтаманки амалга ошмайди. Мен ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтмоқдаман, қизиқсангиз менинг порталга ёзган мурожатим натижасини фейзбукдаги сахифамда ўқиб чиқинг, ўзингиз иқрор бўласиз. https://www.facebook.com/utkir.kenjayev.56
20 Апрель 2019, 21:31
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
A’ZAMJON NABILLAYEVICH фикрлар учун самимий миннатдорчилик изҳор этаман. Ҳар доим ҳам четган қараб турган одамга ўз касбини эгаларини қилаётган ишлари осондек туюлиб келган. Парво қилмаган ҳар ким ахборот олиш, сўз эркинлиги Конституциямизнинг 29-моддаси ўз аксини топган. Ҳар доим ва ҳамма вақт. масалага реал ва ҳар томонлама қараш лозим. Мисол учун "Милллион" жамоаси канализация масаласини кутариб чиқиб, ҳокимларни тилга олган, лекин масалани бир тарафдан қарайдиган бўлсак ҳоким атайлаб домларни канализацияни бузиб ёки тешиб келмайдику, ёки чиқиндисини олиб бориб шу домлар олдига ташламайди ку, Шу боисдан жамиятда бирдамлик ва бир ёқадан бош чиқариш меҳнат қилса канализация трубаси ҳам яхши бўлади, мурожаатлар ҳам кўпаймайди ва қисқартириш ҳақида фикрлар ҳам келиб чиқмайди.
12 Апрель 2019, 19:51
ABERAYEV G‘AYRAT NUSRATOVICH
Бу таклиф мақулланган ҳолда тегишли қонун ҳужжатларига керакли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилса ҳамда тўлдирилса, нур устига аъло нур бўлар эди. Бу таклифнинг мақулланиши, мурожаатларни кўриб чиқиш давомида содир этилаётган коррупция ҳолатларининг ҳам олдини олган бўлар эди.
12 Апрель 2019, 18:07
ROZUMBETOVA ZAMIRA YAVKACHEVNA
Барча давлат ташкилотларига (айниқса маҳаллий ва давлат хокимият органларига) мурожаатлар электрон шаклда (интернет ёки давлат хизматлари орқали) юборилса ва мурожаат мазмунидан келиб муддати автоматик белгиланса, тушган мурожаатларни адлия вазирлиги томонидан доимий назорат қилиб борилса, агарда асоссиз муддати узайтирилган мурожаат учун мурожаатга жавоб бериши керак бўлган шаҳсга нисбатан жазо қўлланилсин. Бир нечта мурожаатларга жавоб бериш муддатини асоссиз узайтирган ва ўз вақтида жавоб қайтармаган шахсга нисбатан қаттиқ жазо қўлланилса, масалан; мансаб ваколатини суистеъмол қилиш жазоси.
11 Апрель 2019, 21:54
PULATOV DJAMOLIDDIN KAMOLIDINOVICH
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунни қабул қилишдан аввал 1 ой мухокамага regulation.gov.uz проталига яъний ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ЛОЙИҲАЛАРИ МУҲОКАМАСИга кўйилган ва барча фикир мулохазалар чуқур ўрганиб чиқилган. Менинг фикрим Қонун хар томонлама жуда алоатли ва тўғри ишлаб чиқилган уни ўзгартириш керак эмас. Аксинча мурожаат қилувчи қисқа муддат ичида ўзини қизиқтирган (ўрганиш талаб этилмайдиган) мурожаатига maslahat.gov.uz протали орқали тегишли вазирлик ёки идорага мурожаат юбориш шароити мавжуд. Буларнинг барчаси онлайн тартибда ишламоқда. Шу онлайн маслахат тизмини янада оммалаштириш зарур. Фуқароларнинг аксарияти ушбу тизим борлигини хам билмаслиги аниқ. Яна бир таклифим ушбу тизим йўналиш бўйича вазирлик идораларига уланган ушбу вазирлик идоралари хам тушган онлайн саволларга қисқа фурсат ичида жавоб қайтарсалар фуқароларни эътирозлари келиб чиқмасликка сабаб бўлади.
11 Апрель 2019, 18:57

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 79 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг