Қишлоқ ҳўжалигини фидоий кадрлар билан таъминлаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ёшларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига қизиқишини ошириш, уларни иш билан таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш мақсадида қишлоқлардаги мактабларда махсус агросинфларни ташкил қилиш керак. Мазкур синфларда қишлоқ хўжалиги соҳасига оид билимларни бериб бориш, кейинчалик ушбу синфларни тамомлаган ёшларга ўз қишлоқларида ишлаб бериш шарти билан қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларига ўқишга киришига имтиёзлар бериш лозим. Шу орқали соҳа ривожига хизмат қиладиган фидоий, юқори малакали ва ўз ҳудудини яхши биладиган истиқболли кадрларни етиштириш керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, соҳани хақиқий фидоий ёш кадрлар билан таъминлаш мақсадида қишлоқ жойлардаги мактабларда махсус агросинфларни ташкил қилишни таклиф қиламан.
634
Изоҳлар (2)
USMONOV FAXRIDIN UMAROVICH
Хурматли Сарвар Акбарович, фидоийлик - пул билан мехнатга хак тулашнинг имкони йук жойда ишлайди. Масалан фанда ва жанггохларда. Биз навбатдаги технологик инкилоб бусагасида турибмиз. Хозирги маориф тизими бу давр учун мутахассисларни тарбиялаб бера олмайди (шунчаки укитиш камлик килади) , чунки битта синфда 45 тагача бола. Унинг устига мактабларнинг хаммаси 2 сменали. Акалли укиш китоби укувчини узига жалб кила олмайди - узундан узок ва зерикарли хикоялар... Имтиёз масаласида - харбийга берилган имтиёз канчадан канча уринларга ушанга лойик булган, лекин харбийдан имтиёз олмаган абитуриентларни четга суриб ташлади? Укишга кириш учун имтиёз - факат билим булиши шарт... Мабодо хозирги холатга сизнинг таклифингизни ва шунга ухшаган яна 2-3 та таклифни кушадиган булсак, "Узбекистон" номини "Гастербайтерланд" номига узгартиришга тугри келиб колмайдими?
7 Март 2019, 14:59
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Ҳурматли Сарвар Акбарович! Агросинфларни тамомлаган ёш кадрлар истиқболини яхшилаш бўйича таклифининг бир томонлама яхшидир, лекин таклифга инсонни доим биринчи ўринда қизиқтириб келадиган маош масаласини ёритиб утмабсиз. Фермер ёки кластер бугун ёшларни келажак пойдевори, оила қуриш, уй сотиб олиш ва бошқа эҳтиёжлари билан 1,5 млн сўмдан 3.0 млн сўмгача ойлик бераоладими? Бу масаланинг энг устувор масаласи. Ҳар қандай шахсга иш таклиф қилсангиз биринчи ўринда маоши қанча эканлигини сўрашини ёддан чиқарманг.
24 Февраль 2019, 16:08

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг