Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Жиноят кодексида қўлланиладиган атама, тушунчаларга аниқ таъриф бериш ёки чиқариб ташлаш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2019-01-07 20:02:58
  • Муаллиф:ISLOMOV FARRUX NORIDDINOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8-бўлимида “кўп миқдорда зарар” сўзининг ҳуқуқий маъноси (кўп миқдордаги зарар - энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваридан 500 бараваригача бўлган миқдордаги зарар) белгиланган. Лекин, “жиддий зиён” сўзининг ҳуқуқий маъноси ҳамда унинг миқдори белгиланмаган. Жиноят кодексининг 144, 192-11, 205, 206, 207, 208, 229, 278-1, 278-4, 301-моддаларига кўра, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёҳуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёҳуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, жиноят келиб чиқади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги 11-сонли қарорининг 27-бандида, фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёҳуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зиён етказиш моддий зарар тарзида ҳам, бой берилган фойда тарзида ҳам, шунингдек, турли хил манфаатларга бошқача зарар етказишда, ҳокимият органларининг обрўсига путур етказишда, оғир жиноятларни яширишда ва ҳоказоларда ифодаланиши мумкинлиги белгилаб қўйилган бўлсада, бунда ҳам “жиддий зиён”ни миқдори бўйича сўз юритилмаган. “Жиддий зиён”ни миқдори ноаниқ бўлганлиги сабабли яъни, етказилган зарар сўмда баҳоланган ҳолатда ҳам кўп миқдорни ташкил этмаган зарарни тергов ва суд органлари томонидан “жиддий зиён” деб баҳолаб фуқароларни жавобгарликка тортиш ҳолатлари келиб чиқмоқда. Бу ўз навбатида, Жиноят кодекси нормаларини амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилаётганидан далолат бермоқда. Натижада, фуқароларнинг қонунларда белгилаб қўйилган ҳуқуқлари поймол бўлмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шунга кўра, Жиноят кодекси 8-бўлимига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш орқали “жиддий зиён” атамасига ҳуқуқий таъриф бериш ёки ушбу моддалардан “жиддий зиён” атамасини чиқариб ташлаш лозим бўлади деб ҳисоблайман.
4526
Изоҳлар (3)
SIRGABAYEV SALAMAT BAZARBAYEVICH
Худди шу таклифнт regularion.gov.uz конун хужжатлари мухокамаси порталида ID-1678-сонли 2019 йилнинг давлат дастурининг жиноят ва жиноят процессуал конунчилигини такомиллаштириш деган бандда 2019 йил 7 январь куни бергандим. Орадан 2 ой утди хали натижа йук )) Ушбу портлада ушбу таклифни 2018 йтл 26 декабрь кунги ID-1603 сонли лойихада Вазирлар Махкамасининг 2019 йилда конун лойихаларини ишлаб чикиш ва Олий Мажлис Конунчилик палатасига киритиш дастурида хам берган эдим. Худди шу таклифни 2 марта regulation.gov.uz порталида бердим
30 Март 2019, 15:21
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Тўғри ёндошув. Балки барча қонун ҳужжатларида ёритилаётган матнларни ва терминлар оддий одамлар тушунадиган тарзда ёзиш ва қабул қилиш керакдир. Ҳуқуқни қуллаш амалиётида ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ваколатли ҳамюртларимиз оддий одамларга, қонун нормалари ва матнларини умридан ўқимаган одамлар қўллаётганда бу ҳам маьлум бир жиҳатдан яхши фойда келтирар. Оддий одамлар ўзлари ўқиб керакли тушунчаларни олар. Таклиф қисқа бўлиб қолган ва бошқа қонун ҳужжатларида ҳам қўллаш керак.
30 Март 2019, 14:38
PO‘LATOV BOBIR BAFOYEVICH
Қўллаб қувватлайман
30 Март 2019, 10:23

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси