Дунёдаги энг узун, чиройли ва “Гиннесс рекордлари китоби”га кирадиган фавворани барпо этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, унинг жозибадорлигини ошириш, сайёҳларни жалб этиш учун нафақат маданий меросимиз, миллий кийимларимиз, таомларимиздан фойдаланишимиз, шунингдек туристлар учун турли шоулар ва қизиқарли лойиҳалар ташкил этишимиз лозим.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ва анҳорларда 10-20 км.лик чироқларга бой бўлган мусиқали, узундан-узун фаввораларни барпо этишни таклиф қиламан. Фавворалар дунёдаги энг узун, чиройли, инновацион шаклга эга бўлиши, бундан ташқари сувдаги чиқиндиларни тозаловчи технологиялар билан жихозланган бўлиши лозим. Шубҳасиз, агарда ушбу фавворалар мажмуи бунёд этилса, “Гиннесс рекордлари китоби”дан жой олади, анҳор бўйида аҳоли ва сайёҳлар учун янада мароқли дам олиш имконияти ортади.
362
Изоҳлар (14)
SAYDULLAYEV ZOKIRJON ALISHER O‘G‘LI
Яхши таклиф берилган. аммо хали бу нарсани амалга ошириш учун вактлирок. бундай фаввора куриш учун унинг олдидаги инфратузилмамини хам шунга мослаб барпо қишиш керак.
11 Апрель 2019, 15:10
XUDOYBERDIYEV G‘AYRAT BAXTIYOROVICH
Кани энди имкон булсаю шу фаввора курилса халкимиз ундан бахра олса
9 Апрель 2019, 23:34
XOJIMATOV A’ZAMJON NABILLAYEVICH
Муратов Мухаммаджон Абдураззоқ ўғли фикрларига тўлиқ қўшиламан. Республика бюджетидан бу фавворани қуриш учун кетадиган маблағга бемалол бир нечата маҳаллани ичимлик суви билан таъминласа бўлади. Оммавий ахборот воситаларидаги манбаалардан аниқки ҳали ҳам бир челак сувни пулга сотиб олиб яшайдиганлар бор
9 Апрель 2019, 18:46
AKRAMOV MURODJON MUTALIBJONOVICH
Сувни асранг биродар сизда океан ёки денгизингиз йук. Ким сизи бу фавворези келиб куради?
6 Апрель 2019, 14:36
MURATOV MUHAMMADJON ABDURAZZOQ O‘G‘LI
Do'stlar, turizm rivojlangani yaxshi narsa, o'zim ham shu soxada ishlaganman. Yurtimizda uni rivojlantirish uchun ko'p ishlar qilindi. Lekin bizda undan muhim, og'riqli va tezkor yechim kutayotgan masalalar to'lib yotibdi. O'zbekistonimiz boy bo'lib rivojlanib ketsa, taklifingizni o'ylab ko'rish vaqti kelgan bo'ladi deb o'ylayman. Men harakatingizni qadrlayman!
2 Апрель 2019, 17:38

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 66 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг