“Бизнес телеканали”ни ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда юртимиз тадбиркорларининг фаолиятини тўлиқ ёритадиган, бизнес сирларини ўргатишга ихтисослаштирилган, тадбиркорлик соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништирадиган махсус телеканал мавжуд эмас. Агар тадбиркорлик соҳасига бағишланган махсус телеканал ташкил этилса ва унинг дастурлари фақат шу йўналишда бўлса, тадбиркорлар бир-бирларини янада яқинроқ танишарди, маҳсулотларни реклама қилиш учун қулайлик бўларди. Махсус телеканал орқали ўз маҳсулотларини ва ишлаб чиқариш жараёнларини эфирга узатишлари мумкин бўлади. Бу телеканалнинг ташкил этилиши хорижий инвестицияларни ҳам кенгроқ жалб этишга, хорижлик тадбиркорларнинг эътиборини янада тортишга хизмат қилиши мумкин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, махсус “Бизнес телеканали”ни ташкил этишни таклиф қиламан.
635
Изоҳлар (5)
XUSAINOV FARRUX FAXRITDINOVICH
bu g'oyani qaytadan taklif qilib piar qilish kerak. yetarlicha ovoz to'plab targ'ib qilish lozim. chunki bu narsa juda kerak. tv kanallardagi "uni qo'yini so'yib ketishdi", "buni molini o'g'irlashdi" degan quruq gaplardan foyda yo'q. xalqqa haqiqiy kerakli manaviy ozuqa mana shu biznes ta'limoti bo'ladi
20 Май 2019, 07:49
ASHUROV SUXROB ABDISAMIYEVICH
Efirga beriladigan seriallarni xalqimizga qay darajada mos kelishini nazorat qiladiganlarni ustidan nazorat qiluvchi tashkilot tuzilsa zur ish bulardi
25 Март 2019, 11:11
KUKANOV GULOM XUSHVAKTOVICH
Yaxshi fikr! Tashkil qilingandan so‘ng manubu 4 sotix yerga kartoshka ekib milyoner bo‘ldi degan maqtovlardan yiroqlashib biznesda qo‘l keladigan darslar, g‘oyalarni va shunga o‘xsha boshqa treniglar bilan boyitish kerak
26 Февраль 2019, 19:49
YUSUPOV NODIRJON RUZALIYEVICH
Хар ким узи истаган нарсани куради. Шахсан мен футболга кизикмайман. Факат терма жамоалар уртасида утган уйинларни кураман. Чунки унда Ватан шарафи химоя килинади. Футбол тв мавжудлигига каршимасман. Зур тв бачкана нарсаларни узатади. Шу билан бирга курса буладиган курсатувлари хам йук эмас. Оилавийда умуман менга ёкмайдиган курматувлар куп. Лекин у хам кимгадир маъкул. Бизнес канали ташкил этилса хам уз аудиториясини топади. Менимча, тадбиркорлар учун хакикатдан хам маъкул канал буларди.
23 Февраль 2019, 18:10
SAYDALIYEV JONIBEK SAYDG‘ANI O‘G‘LI
Bizning telekanallarni xorijlik investorlar ko‘radi deb o‘ylaysizmi? 24 soat davomida uzluksiz nimani taqdim etadi faqat reklama va tadbirkorlik faoliyati to‘g‘risidami. Zo‘r tv ko‘radigan odamlar bu kanalni ko‘rmasligi aniq(IMHO)
22 Февраль 2019, 02:40

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг