Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнини ота-оналар томонидан онлайн кузатиш имкониятини яратиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнини ота-оналар томонидан онлайн кузатишни йўлга қўйиш керак. Бунда ота-оналар ўз қўл телефонлари, смартфонлари ёки компьютерларидан фарзандининг машғулотлардаги иштирокини кузатиши мумкин. Бу орқали ҳар бир ота-она ўз фарзандининг мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида қандай таълим ва тарбия олаётганини, фарзандига қандай ўқитувчи ёки тарбиячилар дарс бериб, тарбиялаётганлигини кузатиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, ўқитувчилар учун қулайлиги - ўқувчи ўзини ота-онаси кузатиб турганини ҳис қилиб туриши ва дарсларда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишидадир. Ўз навбатида дарсни ота-оналар кузатиб турганлигини ҳис қилган ўқитувчи ўз устида кўпроқ ишлашга, ўқувчиларга сифатли дарс ўтишга харакат қилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ҳозирда кўплаб мактаб ва боғчаларга видео кузатув қурилмалари ўрнатилган. Уларнинг сонини ошириш (ҳар бир машғулот хонасига ўрнатиш) ва ота-оналарнинг видео кузатув қурилмаларидан масофавий онлайн фойдаланиш имкониятини яратиш керак.
409
Изоҳлар (7)
ISRAILOV AZIMJON AKBAROVICH
Taklifni ozgina o'zgartirgan bo'lardim. Har bir maktab o'zini o'quv protsessini boshqarish elektron tizimiga ega bo'lishi ko'p muammoni hal qiladi. bunda tizim onlayn davomat, onlayn jurnal va kundalik, onlayn o'quv materiallari, 0nlayn test tizimi ota-onalarga farzandi o'zlashtirishini kuzatib borish imkonini beradi va unchalik katta harajatlar talab etmaydi
11 Февраль 2019, 10:41
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Таклиф берилаётганда ҳам ижобий, ҳам салбий томонларини ҳам ўйлаб кейин таклиф берилса мақсадга мувофиқ бўлади, онлайн кўзатув камера қуйгани билан ҳеч нарса ўзгармайди. Яқинда фарзандим ота-оналар мажлисига бориб, қатнашдим, у ердаги муҳитни куриб ота-оналарнинг ярими йигилишга келмаганлиги, кейин келганлари хам кечикиб тугаш арафасида кириб келишди. Боласи тақдири учун ота-оналар мажлисига келмаган ота-оналар агар кузатув камера ўрнатилиб, ўқитувчилар фаолиятига баҳо берадиган бўлса мактаб маьмуриятининг қуруқ мурожаат ёпиш билан аксарият вақти сарфланишига тўғри келади. Мақбул келмаган таклиф бир ёқлама бўлган бу менинг шахсий фикрим. Ундан кўра, ота-она фарзанди таьлим тарбия олишини назорат қилишни ва ўқитувчилар эса қай даражада билим бераётганини мактаб маьмурияти назорат қилгани мақул. Ҳар ким ўз аравасини ўзи тортиш керак. Ўқитувчи аравасини тортолмаса, ота-она видеокузатувда аниқлаб, ота она келиб ўқитувчини аравасини тортиб бериши умуман мантиқсиз ҳолат.
6 Февраль 2019, 15:45
ESANOV AZIZBEK AZAMOVICH
Men vu fikrni 2017 yil yuborganman Prezidentimiz Shavkat MirzIyoyovga Bu tadiqlanib hozir men òqigan maktab kapital remont qilinyapti. Fikrim shuki bu haqda Maktablarda ota ona ustozlar ustidan ortiqcha shart qòyish xuquqiga ega bòlmasligi kerak. Ustozlar masalasida fikr bildirish huquqidan ortigi mumkun emas bòlgan taqdirda. Maktab mamuriyati shu fikrlar orqali òqituvchi haqida òz xulosasini amalga oshiradi. Masalan Ona tili òqituvchisi. 1Milliy kiyim kiymagan holda. 2Darsdagi masuliyatni his qilmay dars olib borishi. 3darsi òqitish darajasida emasligini. Ota onalarni 30tadan 16tasi fikr bildirsa mamuriyat masullari sinov muddatidan keyin tasdiqlasa shu sinf uchun bilimliroq vatanni sevishga undovchi va masuliyatli boshqa ustoz tayinlanadi.
31 Январь 2019, 19:27
ODILOV ANVARJON AKMAL O‘G‘LI
Бу яхши албатта лекин масалани иккинчи томонидан каралса, 1) ортикча сарф харажат кейинчалик бу тизимга доимий харажат талаб килинади, 2) ота-оналар ва мактаб уртасидаги келишмовчиликлар купаяди, таълим тарбия сохасида бунака нохуш вазиятлар кадрлар масаласига хам салбий таъсир курсатиши турган гап. Реал олиб карасак бунинг урнига биринчи уринда мактаблардаги шароитлар ва моддий техник базани ривожлантирган маъкул
31 Январь 2019, 13:08
USMONOV FAXRIDIN UMAROVICH
Бу билан таълим ва тарбия жараёни зур булдмайди. Унинг самарадорлигини ривожлантириш керак. Бутун давлат жараёнларининг улуши каттагина бор бунда. Бу - тизим муаммоси.
28 Январь 2019, 14:24

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 72 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг