Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Вилоятлараро катта магистрал йўлларда пиёдалар учун ер усти йўл ўтказгичлари (кўприклар) қуриш тўғрисида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2018-12-20 15:54:32
  • Муаллиф:XODJIBAYEV SHERZOD XAMIDULLAYEVICH
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда республикамизнинг вилоятлари ва туманларини боғлаб турувчи, минтақа ва республика аҳамиятига эга бўлган йўлларда автоуловлар жуда ҳам серқатнов. Сутканинг ҳар соатида қатновлар деярли узилмайди. Бундай йўлларда транспорт воситалари учун белгиланган ҳаракатланиш тезлиги ҳам шаҳарлар ички йўлларига нисбатан юқори. Йўл ёқасида истиқомат қилувчи аҳоли ушбу йўлларни кесиб ўтишга мажбур, шунингдек йўлларнинг барча қисми ҳам тунги вақтда ёритилмайди ва тунда транспорт воситалари тезлиги ҳам одатда юқори бўлади. Шу сабабли айниқса тунда ушбу йўл ёқасида истиқомат қилувчи аҳоли катта йўллардан пиёдалар йўлакчаси орқали ўтишга ҳам қийналадилар ва ўз жонларини хавф остига қўйиб, йўлларни кесиб ўтадилар. Буни эса катта йўлларда пиёдалар иштирокидаги ЙТҲ сонининг йилдан йилга ошиб бораётганлиги ҳам кўрсатиб турибди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шуларни инобатга олган ҳолда вилоятлараро катта йўлларнинг аҳоли серқатнов қисмларида пиёдалар учун (ҳудди Тошкент шаҳридагидек) ер усти йўл ўтказгичлари (кўприклар) қуришни таклиф этаман. Ушбу ғояни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ, йўл ва кўприк қурилиш компаниялари махсус режа дастурларни ишлаб чиқиши ва Давлат бюджети, ҳомийлар ва халқаро молиявий институтлар ҳисобидан лойиҳани молиялаштириш манбаларини аниқлаши зарур. Шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бундай йўлларнинг пиёдалар кесиб ўтиш йўлакчаларини тунги вақтларда ёритилишини таъминлаш зарур.
3442
Изоҳлар (7)
RAVSHANOV SANJAR TOLIBJONOVICH
Тўғри фикр билдирилибди. Масалан М37 магистрал йўлида кўплаб мактаб ва мактабгача таълим муассасалари йўл ёқасида жойлашган. Шунга ўхшаш бошқа вилоят магистрал йўлларидан ҳам фарзандларимиз мактабларга ҳар куни кўчани икки бор кесиб ўтади. Босқичма - босқич амалга оширса яхши бўларди.
25 Март 2019, 19:46
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
INSON XAYOTI SOGLIGI HAMMA NARSADAN USTUN UTISH JOYLARIDA YER OSTI VA YER USTI UTISH JOYLARINI ASTA SEKINLIK BILAN QURA BOSHLASH LOZIM KIMNINGDIR MASHINA OSTIGA QOLISHINI KUTIB UTIRISH YARAMAYDI
25 Февраль 2019, 21:00
EGAMBERDIYEV FARXOD TUXTAYEVICH
Сиз айиаётган таклиф яхши, лекин бунинг учун, маблағ, иш кучи ва вақт талаб этади. Бундан хам зарурий ишларимиз йуқ эмасмикин. Ҳозирча йўл белгилари билан кифоялансак.
18 Февраль 2019, 13:32
XODJIBAYEV SHERZOD XAMIDULLAYEVICH
Iskandarov Samandar. Respublikamizdagi barcha katta yo'llarining yoqasida aholi yashash punktlari mavjud. Buni o'zgartirib bo'lmaydi. Aholi yashash joylarinig ustidan ko'prik o'tkazish esa ancha havfli va bu umuman aqilga sig'maydi
10 Февраль 2019, 02:27
ISKANDAROV SAMANDAR ISKANDAR O‘G‘LI
Автомагистраль йўллар четида аҳоли пунктлари бўлмаслиги керак, аҳоли пунктларини йўлдан узоқроқ жойга кўчириш керак ёки аҳоли пункти устидан ўтувчи автомагистраль йўл кўприкларини қуриш керак.
8 Февраль 2019, 16:17

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси