Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Бухоро вилоятида жамоат транспортлари ва йўналишли таксилар тизимини такомиллаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Вилоятимиздаги туманларда аҳолига хизмат кўрсатадиган жамоат транспортлари етишмайди. Бухоро шаҳрида жамоат транспортларининг ҳаракатланиш вақтлари етарлича тартибга солинмаган. Бу ҳолатни вилоятимизнинг бошқа туманларида ҳам кузатиш мумкин. Хусусан, Когон шаҳридан Бухоро шаҳрига фақат 3 та йўналиш қўйилган бўлиб, уларнинг бирига фақат автобус ва қолган икки йўналишга микро автобус (машрутка) қатнови йўлга қўйилган. Ушбу микро автобусларнинг бекатлардан қўзғалиши белгиланган вақт билан эмас, аксинча автомашина салони йўловчилар билан тўлишига боғлиқ бўлиб қолган. Бу ҳолат эса йўловчиларга ноқулайликлар туғдирмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларида жамоат транспортлари тизими ҳамда ҳаракатини қайта кўриб чиқишни, йўналишдаги автобусларнинг сонини купайтиришни ва улар устидан назоратни кучайтиришни таклиф қиламиз.
4443
Изоҳлар (4)
ERGASHEV ASLON AKRAMOVICH
Шу уринда яна бир фикр Бухоро шахар ичида йуналишдаги автобуслар нархи 900 сум килиб белгиланган. Мен шу вактгача неча марта автобусга чиккан булсам бирор марта йул хаки учун йуловчи 900 сум узатганини ёки йуловчи 1000 сум узатганда унга 100 сум кайтим берилганини курганим йук. Лекин 99 фоиз йуловчилар 1000 сумлик узатишади. Менимча бу нотугри белгиланган нарх деб уйлайман. Бу йуловчиларни бефаркликка ургатади. Нархни 800 сум ёки 1000 сум килиб белгилаш керак. 100 сумлик хозир мавжуд эмас
19 Июнь 2018, 11:59
BURXONOV ANVAR ABDUZUXIR O‘G‘LI
To'g'ri qaror lekin buni nahaqat Buxoro balkim Respublikaning boshqa shahar va tumanlarida ham amalga oshirish zarur.
31 Май 2018, 22:54
HUSENOV FARRUX HOMIDOVICH
Faqat Buxoro Kogon yoki Galaosiyo emas butun viloyat va tumanlararo yolovchi tashish xizmatlarini qayta korib chiqish maqsadga muvofiq
31 Май 2018, 22:48
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Галаосиё-Бухоро йўналишида қатновчи жамоат транспортлари ҳам етишмаслиги туфайли йўловчилар ҳар доим маршрут таксиларида тик туриб, тиқилиб кетишга мажбур. Айниқса дам олиш кунлари. Яна Галаосиё тумани ахолиси асосан Бухоро шахрида ишлайди. ва шахар марказига бориш учун 2-3 та маршрутга пул тўлайди. Галаосиёдан Бухоро шахар марказига тўгри-дан тўғри қатнайдиган маршрут қўйилса яхши бўларди.
30 Май 2018, 09:22

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси