Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Магистратура босқичига қабул жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадга мувофиқ
Жамоавий мурожаат матни
Олий таълим тизими магистратура босқичига қабул жараёнининг шаффофлигини таъминлаш жуда ҳам долзарб. Магистратурага ҳужжатларни онлайн топшириш, имтиҳон жараёни ва натижаларини онлайн тарзда эълон қилиш жамоатчилик назоратини кучайтиради. Қабул жараёнини бошидан то натижаларни эълон қилишга қадар онлайн тарзда юритилиши ушбу жараённинг адолат мезонлари асосида ўтказилишини таъминлашга хизмат қилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шуни инобатга олиб, магистратура босқичига қабул жараёнини онлайн тарзда, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ўтказиш тартиби жорий этилишини таклиф қиламиз.
4016
Изоҳлар (7)
NAZARQOSIMOV SARVAR INATILLAYEVICH
Магистраттурага қабул жараёнида ҳар қандай тест ва ёзма ишлардан воз кечиш керак. Боиси магистратурага топширадиган талабалардан илмий ишларининг нусхалари, патент ва гувоҳномалари, танловларда иштироки, хорижий тилларни билиш даражаси ва ҳоказо... хужжатларини мониторинг қилиш орқали қабулни йўлга қўйиш керак.
5 Июнь 2018, 16:43
ABDIKULOV ILYOSBEK BAXODIROVICH
Bitirgban Mgistrlarni ish bilan ta'minlashni xam joriy qilish kerak!
31 Май 2018, 17:54
NURULLOYEV IBODULLO ZUBAYDILLO O‘G‘LI
To'g'ri. Hozirda bakalavrga qabul qilishda juda ham yaxshi tizim ishlab chiqildi. Agarda magistraturaga qabul qilish jarayonida ham shunday yaxshi bir shaffof tizim ishlab chiqilsa nur ustiga a'lo nur bo'lar edi
31 Май 2018, 11:47
NASIROVA SHAIRA NARMURADOVNA
Магистратура босқичига қабул жараёнини онлайн тарзда, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ўтказиш тартиби жорий этилишини таклиф қиламан.
29 Май 2018, 23:18
BURXONOV ANVAR ABDUZUXIR O‘G‘LI
To'g'ri bu judayam asosli taklif. Magistraturaga qabul jarayoni joylarda oliy ta'lim muassasalarida raqobatning yo'qligi sabab byurokratlashib ketgan.
29 Май 2018, 21:53

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси