Ўриндиқсиз автобусларни жорий қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда жамоат транспортларида аҳоли учун кўплаб қулайликлар яратилмоқда. Бу албатта қувонарли ҳол, аммо тиғиз вақтларда йўловчиларнинг иш, ўқиш, бозор ва бошқа манзилларга етиб олишида автобуслар сиғими талабга жавоб бермайди. Бу эса ўз навбатида бир қанча ноқулайликларни юзага келтиради. Автобус йўналишлари ва уларда қатновчи автобуслар сонини ошириш каби чоралар билан бирга қўшимча тарзда эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда ўриндиқсиз автобуслардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Сабаби ўриндиқсиз автобуслар ўриндиқлиларига нисбатан кўпроқ йўловчиларни ташиш имкониятига эга.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, автобуcларнинг техник-конструктив хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда ўриндиқсиз автобусларни эрталаб соат 07:00 - 09:00 оралиғи ва кечки соат 17:00 - 20:00 га қадар энг серқатнов йўналишларда синовдан ўтказишни таклиф қиламан. Синов ўзини оқлаганда, шу турдаги автобусдарни фойдаланиш орқали аҳолига яна бир қулайликни яратиш мумкин.
979
Изоҳлар (23)
YULDASHEV NAZARBEK NARZIYEVICH
Judayam yahshi taklif! Ayniqsa Toshshahartrans dagilar bu masalani echa olmayotganda. Yana Rossia tajribasidan kelib, aynan tig'iz paytda qo'shimcha avtobuslarni chiqarib turish mumkin.
11 Апрель 2019, 05:07
JABBOROV ULASH URALOVICH
Мен бу фикрга қушилмайман. Сабаби, автобуз ичидаги барча тик турганлар автобуз бурилаётганда одамлар «физика қонуни»даги каби тескари томонга оғишади. Бундай холат қиш фаслида йўллар музлаб қолган вақтларда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
4 Апрель 2019, 17:24
MURATOV MUHAMMADJON ABDURAZZOQ O‘G‘LI
Men bu taklifni yoqlamayman. Undan ko'ra bizdagi "MAN" va "ISUZU" zavodlari 2-etajli avtobuslar ishlab chiqarishsa bir xil xarajat qilib 2 barobar ko'p daromad qilib xalqimizga xizmat qilgan bo'lardilar. O'rindiqlarni olib tashlash orqali o'zimizni o'zimiz qiynaymiz xolos. Komfortni kamaytirgandan bizga nima foyda?
2 Апрель 2019, 17:48
YUSUPOV BAXROM BAXTIYOROVICH
Avtobus o'rindiqlarni teatrdagi o'rindiqlar singari ko'tariladiga qilsa-chi? Kerak payitda ko'tarib qo'yiladi joy ko'payadi, o'tiradigan yoshi ulug'lar va homiladorlar chiqsa tushirib o'tiradi
27 Март 2019, 06:52
XOJIMATOV A’ZAMJON NABILLAYEVICH
Тўғри аҳолининг кўп қисми ёш авлоддан иборат уларга ўриндиқсиз жамоат транспортлари муаммо туғдирмайди аммо, ёши улуғ нуронийларни ҳам унутмаслик керак деб ўйлайман. Нафақага чиқган инсонлар ҳам 24 соат уйда ўтиришмайди, уларни ўрнига ўзимизни 30-40 йиллардан кейинги ҳолатимизни қўйиб кўришимиз керак эмасмикин?
1 Март 2019, 15:55

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг