Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари раисларини сайлашни такомиллаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Маҳаллани бошқаришда раисларнинг роли катта. Маҳалла раисларини сайлаш учун биринчи навбатда номзоднинг руҳий соғломлигини текшириш, оилавий аҳволини тўлиқ ўрганиб чиқиш ҳамда ёш цензини 65 ёш этиб белгилаш керак. Чунки аҳолини бошқариш учун шахс жисмонан ҳамда маънан соғлом бўлиши, ўз оиласининг тинчлиги, осойишталигини таъминлай олган бўлиши керак. Юқоридаги талабларга жавоб берадиган номзод маҳалладагиларни ҳам ўз ортидан етаклай олади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунига тегишли ўзгартишлар киритишни таклиф қиламан.
919
Изоҳлар (6)
RAJABOV RAFIK RUZIMOVICH
Avvalom bor eng yaxshisi hozirgi vaqtda mahalla xodimlari faqat rais va kotib qoldi pospon ham tugatildi bular ikkalasi hech narsaga majlis fuqarolarni murojati nafaqa va shunga o'xshash ishlar bilan band va ularga yetishish xatto uyda kelib ketishigayam vaqt yetmayapti mana 2017yil 3fevraldagi qarorga asosan ikktita rais o'rinbosari- yoshlar ishlari bo'yicha maslahatchi va keksalar va nuroniylar ishlari bo'yicha maslahatchi jamoatchilik asosida ishlaydigan lavozim joriy qilindi.Men ham shu vaqtdan beri oyliksiz yoshlar ishlari bo'yicha maslahatchi lavozimida ishlab kelmoqdaman rais va kotibga yordam berib kelmoqdaman avval iqtisod keyin siyosat deganidek bizgayam vazifalar to'liq yuklatilsin va taklifim manimcha bu lavozimga oylik maosh tayinlash vaqti yetib keldi biz yoshlar ko'zimizda o't chaqnab turgan paytimiz vatanimiz ravnaqi yo'lida ishlaymiz va ishonchni oqlaymiz bu taklifimni o'rganib chiqishingizni va be'etibor qoldirmasligingizni so'rayman.
1 Апрель 2019, 20:23
MURODOV AZAMJON MIRZAMITDIN O‘G‘LI
Энг аввало ойлик маоши ошириш керак. Маҳалла раисининг ҳамда масъул котибининг ойлик маоши фақат йиғилишларга бориб келиш учун ва қоғоз сотиб олишга кетиб қоляпти. Энг камида ЭКИХ 6 бараваридан кам бўлмаслиги керак. Бундан ташқари констовар учун кафолатланган маблағ ажратилиши керак.
23 Февраль 2019, 12:26
SAFAROV KARIM ISAKOVICH
Махалла раиси ёшини 55 қилиб белгилаш керак,55 ёшдан ошган инсонлар бундай маьсулиятли ишларни бажаришда қийналиб қолади.Махалла раиси барча йўналишларда фаолият кўрсатади шунинг учун махалла раиси хам иктисодчи хам сиёсатчи хам хукукшунос каби билим ва тажрибаларга эга бўлиши керак ва албатта халкни оракасидан эргашитира олиш қобилиятига эга бўлиши керак.Хозирда махалла раислари мажлисдан бўшамайди,унинг ёшини белгилагунча яхшиси уларни мажлисбозликдан холос этиш йўлларини ахтарсак мақсадга мувофиқ ьўларди..Махалла тизимидан нафақаларни олиб ташлаш керак,чунки нафақа тизими оркали сайлов муддатида 2-3 мартадан алмашиб кетиш холатлари кузатилмоқда,бунинг сабаби махалла раислари нафака тайинлашда қонун бузилиш холатларига йўл қўймоқда.
23 Февраль 2019, 12:09
SAYDALIYEV JONIBEK SAYDG‘ANI O‘G‘LI
Real hayotda 60 dan oshgan barchaning boshqalarni o‘ylashga na vaqti bo‘ladi na hohishi. Ular oddiy va osoishta hayot tarafdori bo‘lishadi. Oqsoqol deganda harakatchan, xalq muammosi bilan yuradigan inson tushuniladi. Shu jihatdan yosh senzi o‘rinsiz.
22 Февраль 2019, 02:36
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Махалла раиси маҳалла ўртасида очиқ сайлов орқали сайланиши лозим. Халқнинг ўз билади, кимга ишонш кераклигини! Ақл ёшда эмас, бошда. Сиз кўрсатган шартлар эса коррупция ва тўрачиликка, яъни "юқоридан" лойиқ номзод белгиланишига олиб келади. Яъни биз ишонган вакиллар "кўрсатилган критерийларга мос эмас" деб рад этилади.
21 Февраль 2019, 19:39

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг