Тиббиёт телеканалини ташкил қилиш ҳақида
  • Йўналиш:Саломатлик
  • Сана:2018-12-08 19:23:51
  • Муаллиф:RO‘ZIBOYEV AXMADJON VALIJONOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Республикамизда аҳоли тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида тиббий телеканал ташкил қилишни таклиф қиламан. Ҳозирги кунда аҳолимизнинг катта қисми умумий тиббий билимлар, жумладан соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, гигиена-санитария қоидаларига амал қилиш, касалликлар профилактикаси тўғрисидаги етарлича тушунча, билим ва малакага эга эмас.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу мақсадда тиббий телеканал ташкил қилиниб, турфа мавзуларда кўрсатувлар тайёрланса, соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилинса, ўзининг ижобий самарасини берар эди. Аҳоли ўртасида кенг тарқалган касалликлар ҳақида, уларнинг олдини олиш чоралари тўғрисида доимий тушунчалар бериб борилиши халқимиз соғлиғини сақлашга катта ҳисса қўшади. Тиббий телеканал фаолиятига профессионал ёндашилса, у энг оммабоп, севимли ва самарали телеканаллардан бирига айланади.
318
Изоҳлар (1)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
"Хозрасчет" асосида бўлса майли. Чунки шундоқ ҳам халқдан олинадиган солиқ ҳисобига яшайдиганлар кўпайиб кетган. Халқдан: "Шу боқимандалар сизларга керакми?"- деб сўраш керак!!!
9 Декабрь 2018, 07:57

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 70 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг