Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


“Энергетика тизими ходимлари куни” касб байрамини белгилаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Республикамизда кўпчилик касб эгалари йилнинг маълум бир санасида ёки бир ойнинг маълум бир якшанбасида ўз профессионал байрамларини нишонлайдилар. “Тиббиёт ходимлари куни”, “Қурувчилар куни”, “Темирйўлчилар куни” ва ҳоказо. “Устоз ва мураббийлар куни” эса юртимизда умумхалқ байрами, яъни – қўшимча дам олиш куни сифатида нишонланади. Бу республикамизнинг тегишли қонунлари билан белгилаб қўйилган. Мамлакатимиз энергетика тизими ходимлари ҳам ўз касб байрамларини 22 декабр (ёки тизимдаги баъзи корхоналар шу кунга яқин дам олиш кунлари)да нишонлайдилар. Шу муносабат ОАВларда энерготизим корхоналари фаолиятига оид чиқишлар қилинади, тизимда узоқ йиллар фаолият юритган ходимларга “Энергетика фахрийси” унвони ҳам берилади. Аммо бу байрам бирор бир қонун, қарор-фармон ёки бошқа бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланмаган бўлиб, гўёки норасмий тарзда нишонланади. Республикамиз раҳбарияти томонидан мамлакатимиз иқтисодий ривожланишини таъминлашда энергетика тизими ходимлари олдига – янги технологияларга асосланган кўплаб инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали энергетика ишлаб чиқариш қувватларни янгилаш, мавжуд қурилмаларни реконструкция қилиш, юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини ривожлантириш, муқобил энергия турларини ўзлаштириш, атом энергетикасини жорий қилиш каби жуда катта вазифалар қўйилган. Соҳага бевосита алоқадор бир нечта тузилмаларнинг битта вазирлик қилиб ташкил этилишининг кўзда тутилганлиги ҳам ушбу мақсад йўлида ўз вақтида қилинган тадбирлардан бири бўлди. Бу вазифаларнинг амалга оширилиши – ўз-ўзидан юртимизда электр энергиясига тобора ошиб бораётган талабни тўлароқ қондириш, демакки – янада жадалроқ ривожланишимизга олиб келади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Мен энергетика тизимининг ҳам мамлакатимиз иқтисодиёти етакчи соҳаларидан бири эканлиги, тизимда юқорида кўзда тутилаётган туб ислоҳотлар бўлишини эътиборга олиб, “Энергетика тизими ходимлари куни” касб байрамини ҳам тегишли қонун билан белгилаб қўйишни таклиф қиламан. Тизим ходимларига бериладиган фахрий унвонлар ҳам шу байрам муносабати билан эълон қилиниши мақсадга мувофиқ бўлар эди.
4154
Изоҳлар (10)
YUSUPOV NODIRJON RUZALIYEVICH
Миллий байрамлар ва муҳим саналар 1 январь – Янги йил байрами 8 март – Халқаро хотин – қизлар куни 21 март – Наврўз байрами 9 май – Хотира ва қадрлаш куни 1 сентябрь – Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами –Мустақиллик куни 1 октябь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни * Рамазон ва Қурбон ҳайитларининг биринчи кунлари Устозлар байрамидан бошка кайси бирорта касб байрами дам олиш куни эмас. Касб байрамингиз белгилаб берилганини узи етмаяптими азиз энергетиклар. Кун сураш урнига сифатли таъминот хакида уйланг. Тармокда ток булса хам шамолда таъминот узиладиган жойларни тартибга солиш хакида уйласаларинг маъкул буларди.
2 Март 2019, 15:10
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
BITTA SHU ISHNIYAM QILOLMASA VAZIRLIK NIMAGA KERAK BAYRAM QILIB BERISH BANKET UTKAZISH SURALGANI YUQKU
26 Февраль 2019, 12:07
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
BU TAKLIFNI INERGETIKA VAZIRLIGIGA YETKAZISH KERAK XODIMLARIGA BAYRAM KUNINI BELGILAB BERSIN SHUNGAYAM HUKUMATNI OVORA QILISH SHARTMI
26 Февраль 2019, 12:05
IBRAGIMOV SARDORBEK HOSHIM O‘G‘LI
NOROV IBTOHIM BUXONOVICH, sizniyam to'liq qo'llab quvvatlayman. Prezidentimiz qarsakbozlik, ura ura qigan bilan marraga yetolmaymiz deganlar.
3 Февраль 2019, 20:22
IBRAGIMOV SARDORBEK HOSHIM O‘G‘LI
Yana bir narsa, shu becharalayam hokimiyat, soliq kabi davlat organlariga o'xshab oilasini boqishga yetadigan oylik maosh olishsa yaxshi bo'lardi. Lekin hech kimga qizig'i yo'q bu narsalarni.
1 Февраль 2019, 22:08

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси