Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Туман электр тармоқлари корхонаси ваколатини ошириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Биз истиқомат қилаётган Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланишига доир маълумотлар ҳозирда вилоят электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан юртилмоқда. Бунга туманимиз электр таъминоти корхонаси ходимларининг ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиши сабаб бўлган. Вилоят электр тармоқлари корхонаси томонидан туман истеъмолчиларининг электр энергияси сарфига доир бўлган маълумотларнинг базага киритилиши тумандаги фуқароларга кўплаб ноқулайликларни юзага келтирмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан, Қизириқ туманида истиқомат қиладиган электр энергияси истеъмолчиларининг электр энергияси истеъмолига доир ахборотларни маълумотлар базасига киритиб боришни Сурхондарё вилоят электр тармоқлари корхонаси ваколатидан, Қизириқ туман электр тармоқлари корхонаси ваколатига ўтказилишини таклиф этамиз.
3773
Изоҳлар (1)
MADAMINOV ABDURASHID YUSUPOVICH
Бутун Республика буйича ПК Электрхисоб дастури ишлаб келмокда. Бу дастурга маълумотларни туман электр таъминоти корхоналаридаги хисобчи ва хисобчи ёрдамчилари, шунингдек МИБ ходимлари тоомонидан киритиб борилади. Шахсий кабинет оркали ёки бевосита МИБ ёки ТЭТКга мурожаат килсангиз хам барча маълумотларни олишингиз мумкин. Вилоят худудий электр тармоклари Сиз назарда тутган ишлар билан шугулланмайди. Туман электр таъминоти корхоналари уз ваколатларини саклаб колган.
2 Июнь 2018, 22:47

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси