Истеъмолчилар фойдаланаётган сувни ичимлик суви ва техник сувга ажратиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Кундан кунга сув танқислиги туфайли кўплаб давлатлар азият чекмоқда. Мамлакатимизда ичимлик сувини тежаш мақсадида ундан техник сув сифатида фойдаланмаслик зарур. Масалан, баъзи завод ва фабрикалар, экинларни суғориш, автомобилларни ювиш учун тоза ичимлик суви шарт эмас. Бундай соҳаларни ишлатилган ичимлик сувини қайта йўналтириш орқали сув билан таъминлаш зарур. Ҳозирги кунда ҳатто канализацияда ҳам тоза ичимлик сувидан фойдаланилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан, таклифим агар ичимлик сувидан иккинчи марта техник сув сифатида фойдаланилса, ичимлик сувини ва унга сарфланадиган харажатларни тежаган бўламиз. Бу масалада ҳал этилмаган муаммоларни кўриб чиқишимиз зарур.
569
Изоҳлар (7)
ESHPULATOV DOSTONBEK BOXODIR O‘G‘LI
Хозирда шу тизимларни ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича бизнесс лойихага ва барча ишлаб чиқариш омилларига эгаман. таклифимни хам ушбу сайтга эълон қилганман. Автоном канализация лойихамни ахолига, қурувчиларга, давлат мутасадди органларига хам таклиф қилиб кўрдим. Аммо, афсуски хеч кимни табиатга зарар етказаётган канализация сувлари ва тоза ичимлик суви тежалиши қизиқтирмаяпти. Уларнинг жавоби оддий " бизга нима" , "яхшиси чуқур ковлаб қоя қоламан" каби. Бу тизимлар унча қиммат хам эмас 30 хонадонли уйга 88 млн шунда хар бир хонадонга атига 2.9 млндан тушади. Шунинг учун дўстлар ким ватанимиз табиати экологиясига бефарқ булмаса менга бу лойихани амалга оширишга ёрдам беринг, менга овоз беринг! боғланиш учун тел номерим/ телеграм :994737353
2 Апрель 2019, 20:32
ESHPULATOV DOSTONBEK BOXODIR O‘G‘LI
салом. мен канализация сувларини 98 % гача тозала оладиган тизимларни ўрнатиш бўйича Россия Федерациясида 6 йил амалий фаолият кўрсатганман. Бундай технологиялар хақида тўлиқ маълумотга эгаман. Хозирда Ўзбекистонда Сирдарё вилояти Ховост туманида истиқомат қиламан. Россияда бундай тизимларсиз ижтимоий обьектлар қуриш тақиқланган. Уларда индивидуал автоном канализациялар ўрнатилади (inservo.ru сайтида бундай тизимлар хақида куришингиз мумкин. мен айнан ўша фирмада ишлаганман) . Бу тизимлар канализация чиқинди сувларини 98 % гача тозалаб техник сувга айлантириб беради. Бу сувларни мошин ювиш, томорқа суғориш, фаввораларга, балиқчиликда ва бошқа кўплаб техник эхтиёжлар учун ишлатиш мумкин бўлади. Автоном канализация тизимлари тоза ичимлик суви сарфини сезиларли камайтиради ва ундан фойдаланиш самарасини оширади.
2 Апрель 2019, 20:20
NODIROV DILSHOD MURODULLAYEVICH
Ассалому алейкум хурматли иштирокчилар мен САМДАКИ институти доктаранти буламан йуналиш асосан сув буйича булганлиги сабаб ва Узбекистон фукороси булганим учун бу фикирга 100 % кушилиб кушимча киргизмокчиман. Техник сув албатта катта корхоналарга керак ва бу зарур техник сувни кувур оркали эмас балки автотранспорт ёрдамида олиб келиниши ва катта сув саклаш ховузи ёки бошка иншоот курилиб ишлаб чикариш ва шу сувни кайта ишлаб яна шу корхонани узига ишлатишни йулга куйилса ичимлик суви тежалади. Хаттоки ер ости суви тежаш имконига эга буламиз. Ундан ташкари ёмгир сувлари бизда арик ва бошка окова сувларига кушилиб окиб кетмокда чет давлатларда хаттоки ёмгир сувидан окилона фойдаланилади. Бизда хам шу муоммодарни илмий иш кидибми ёки магистрлик дисертация ёклашга кушилса бу лойха сифатида ишга кулланилади.
14 Март 2019, 01:41
XATAMOV NURBEK CHORIYEVICH
Ассалому алейкум. Бу фикирга мутлок кушиламан. Чуник Институтда укиб юрган вактларимда манашу таклиф буйича илмий иш хам бошлагандим афсуски укиш тугагандан кейин бошлаган ишни давом еттиришга имкон булмади. Агар манашу фикр макуланса мен хам шу фикр устида ишлайдиганларга кулимдан келганича ёрдам берган булардим. Тугри хозирги кунда Узбекистонда ичимлик суви танкислиги билинмайди лекин 25-50 йилдан кейинчи? Дунё микёсида ичимлик суви йетишмаслигидан азият чекаётган лдамлар жуда куп. Биз буни хозирдан уйлашимиз керак ва керак булса янги лойихалар устида иш олиб бориш керак. Мен узим Сув буйича лойихаловчи булиб ишлийман ва бу иш буйича лойиха ишларига ёрдам беришга таёрман.
26 Январь 2019, 18:32
SAYDALIYEV JONIBEK SAYDG‘ANI O‘G‘LI
Bu taklifga qo'shilaman. Bu taklif faqat jismoniy shaxlar uchun emas balki yuridik shaxslarni ham qamrab oladi (aniqrog‘i xizmat ko‘rsatish markazlari moyka,hovuz,fantan, basseyn va hkz). Qolaversa ko‘p qavatli uylarga 3 truba o‘tkazish hojati yoq. Ko‘p qavatli uylarda bu kabi texnik suvlarga extiyoj kam. Asosan hovlili uylar va sug‘oriladigan maydonga ega honadonlarga kerak bo‘ladi. Sababi kundalik sug‘oriladigan suv ichimlik suvi hisobidan amalga oshitiladi. Shu qatorda fermer xo‘jaliklari, ishlab chiqarish birlashmalari, korxonalarda ham shu holat kuzatiladi. Ichimlik suvini qayta ishlab filtirlashga ketadigan harajatlar ham oz emas. Shu nuqtai nazardan taklif ijobiy.
26 Январь 2019, 17:38

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг