Ота-оналар кунини белгилаш ва уни байрам сифатида нишонлаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбек халқида ота-онага ҳурматда бўлиш энг юксак қадриятлардан биридир. Шу сабабдан ота-оналарга ҳурмат руҳини ёшлар онгига чуқур сингдиришимиз зарур. Ота-оналарга ҳурмат ва эъзоз юзасидан дунёнинг кўплаб давлатларида “Ота-оналар куни” кенг нишонланади. Масалан, БМТда 1 июнь, АҚШда июль ойининг тўртинчи якшанбаси, Корея Республикасида 8 май, Вьетнамда 7 июль “Ота-оналар куни” ҳисобланади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу боисдан мамлакатимизда ҳам биз учун азиз ва мўътабар инсонлар – ота-оналар кунини байрам сифатида нишонлашни таклиф қиламан. Зеро, 14 январда “Ватан ҳимоячилари куни”, 8 мартда “Халқаро хотин-қизлар куни”, 1 июнда “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”, 30 июнда “Ёшлар куни”, 1 октябрда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” кенг нишонланмоқда. Давлатимиз томонидан “Ота-оналар куни”ни бир санада белгилаш ва мазкур кун доирасида оила, ота-оналарнинг мукаррам ва улуғлигини эслатувчи тарғибот-ташвиқот ишларини, байрам тадбирларини ўтказишни таклиф қиламиз.
342
Изоҳлар (8)
BERDIYEV XASAN ALIMOVICH
Bunaqa bayram bor. http://www.calend.ru/holidays/0/0/3157/
9 Январь 2019, 09:56
IBROHIMOV DIYOR YOQUBOVICH
Ҳурматли юртдошлар ҳар нарсани важ қилиб байрам уюштиришдан кўра, фарзандларимизга илм берайлик, илм олишга шароити йўқ оилаларга моддий ёрдам бериб болларига илм беришга кўмаклашайлик. Бошқа давлатлар илм билан дунёни забт этиб турган бир пайтда қаёқдаги бўлар-бўлмас нарсаларга вақтимизни бой бермайлик. Фарзандларимизни ватанпарвар қилиб тарбия қилайлик.
8 Январь 2019, 09:25
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Ҳурматли Абдурасул АБДУРАХИМОВИЧ! Сизнинг билдирган изоҳларингизда ажобий фикрлар мужасамдир. Бунга шубха йўқдир. Лекин аксарият ҳолатларда ҳаётда ўз кўзимиз билан айрим нохуш ҳолатларини учратмоқдамиз. Айрим ота-оналари фарзандидан нолиб, муҳтожманд бўлаётганлигини ҳам кўрмоқдамиз. Ота-оналарни қадрини янада кутариш даври келган деб ўйлайман. Бу айрим қуштирноқ ичидаги фарзандларга зоя таьсир қилса ҳамда чет элликларда яна бир бор маьнавий қадриятларимизни юқори босқичга чиқариш, ота-оналаримизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни янада ошириш керакдир. Бу аввало ҳар бир инсон онги ва қалбида чуқур илдиз отиш керак.
5 Январь 2019, 15:42
ABDUSALAMOV ABDURASUL ABDURAXIMOVICH
Оила кунига келсак, бу мавзу жуда долзарб мавзу, мана хозир куз тегмасин, Узбекистон телевидениясида ушбу мавзуда яхши тарбиявий роликлар хавола этилмокда. Чунки, купчилик оилаларда айникса оталар ишдан кеч келишади, чойхона бор дейсизми, оилани деб кечаю кундуз кучада еки жа бумаганда уйига келиб, бош вактини телевизор билан утказади. Буларни инобатга олган холда, купрок ойнаи жахон оркали оила тугрисида таргибот ишларини олиб бориш керак. Бунда этиборни купрок роликларга каратиш лозим, чунки курсатувларни инсонлар курмасдан бошка курсатувга олишади, реклама пайтида бундай видеороликларни яхши хазим килишади.
3 Январь 2019, 23:47
ABDUSALAMOV ABDURASUL ABDURAXIMOVICH
Мен сизларнинг фикрингизга тулик кушила олмайман, чунки Ота-она фарзанд учун факат бир кун эмас, балки хар куни хурмат иззат килиб бошида кутариб юрмоклиги лозим. Мана хаммага маьлум 9-май "Хотира ва кадрлаш куни" ва 8-март "Хотин-кизлар байрами" юртимизда кенг нишонланади. Менинг шахсий фикрим, ундан кура фарзанд тарбиясига янада эьтиборлирок булиб, узгаларга нисбатан, ота-онага нисбатан хар доим хурмат иззатда булишлигини тушунтиришимиз лозим. Колаверса, 9-май кунлари утганларни хотирлаб, тирикларни янада кадрлашни урганишимиз лозим деб уйлайман. Бунинг учун албатта яна бир кун ажратиш лозим деб хисобламайман.
3 Январь 2019, 23:30

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 49 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг