Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг иш вақтини кечки 19:00 гача узайтириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда давлат ва айрим нодавлат мактабгача таълим муассасаларида иш вақти болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига (МТМ) қатнашида муаммоларни юзага келтирмоқда. Яъни, МТМларда иш вақтининг кечки 17:00 гача белгилангани сабаб, ота-оналар ишдан узилган ҳолда фарзандларини муассасалардан олиши ёки ноиложликдан яқин бўлмаган одамларга фарзандларини вақтинчалик ташлаб кетишга мажбур бўлишмоқда. Бу ҳолат айниқса, истиқомат қиладиган ҳудудда қариндоши ёки яқин одами бўлмаган ота-оналар учун мураккаблик туғдирмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Бугунги кунда Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан МТМлар фаолиятини кенгайтириш, улар учун қўшимча имтиёзлар ва преференциялар яратиш бўйича бир қатор қарорлар қабул қилиниб, тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундан келиб чиқиб, мазкур масалани МТМларда мавжуд кадрларнинг иш вақтларини қайта тақсимлаш йўли билан ёки навбатчи ходимларни бириктирган ҳолда ҳал этиш мақсадга мувофиқ.
8062
Изоҳлар (28)
NOMOZOVA MAXLIYO ESHONKULOVNA
Ассалому алайкум , накадар ажойиб фикр , мен хам МТМ лар иш вакти узайтирилиши тарафдориман чунки доим улгуролмаяпман ,мен яшайдиган худудда кариндош ва боламни богчадан белгиланган вактда олиб кетоладиган таниш ва рози одам тополмадим ,иш жойим эса богчадан анча узок 1 соатда таксида етиб бориб олиб кайтаман бу эса иш жойимда хам куп норозиликларга олиб келаяпти ва молиявий вазиятимга уз тасирини курсатаяпти , богча опасининг доимий норози киёфаси ( мени иш вактим 5:30 гача деб хар сафар такидлашлари мени ва фарзандимни хам рухий холатига хам тасир килаяпти ,ростдан хам бу таклиф куриб чикилиб богча вакти узгартирилса жуда хам миннатдор булардим , кимлардир болани узок колиши яхшимас деб комментария ёзганлар имконияти булса эртарок олиб кетишлари чекланмаган богчадан
26 Апрель 2023, 07:56
ABDUNAZAROV ILXOMJON KOBILJONOVICH
Bola ota-onasi blan ko'proq bo'lishi kerak. Maktablarni 5 kunlik tizimga o'tishini maqullayman.
24 Февраль 2019, 12:38
AKRAMOV MUZAFFAR MAXKAMOVICH
Боғчаларнинг иш вақтини узайтириш эмас, ходимларнинг 18:00дан кейин иш жойидан кетишлари ҳақидаги нормани ишлатиш керак.
2 Февраль 2019, 12:20
USMONOV FAXRIDIN UMAROVICH
Бу муаммонинг ечими мана бу ерда курсатилган (сайтга аъзо булиш бепул): https://www.e-xecutive.ru/education/proeducation/1936702-kak-vospityvat-personal-dlya-tehnologicheski-razvitogo-obschestva
29 Январь 2019, 09:37
MUZAFFAROV SAMANDAR IZBASAROVICH
Барча МТМ ларни вақтларини эмас, балки боғчаларни вақтларини ва иш кунларини таснифлаш лозим. Шунда ота она ўзларининг хохишига кўра МТМ ни танлаши мумкин бўлади.
28 Январь 2019, 11:08

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси