Ташкилот ва идораларда қоғозни тежаш ва электрон ҳужжат айланиш тизимини такомиллаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги № 155-сонли “Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлигидан барча хабардор бўлса керак. Бугунги кунда давлат идораларида электрон ҳужжат айланиш борасида кўплаб ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Бироқ, айрим ҳолатларда келиб тушган электрон ҳужжат қоғозга чиқарилиб, ушбу қоғоз ижроси таъминлангандан кейин яна қоғозга чоп этиб, тасдиқланган ҳолда сканердан ўтказишга тўғри келмоқда. Битта келиб тушган электрон ҳужжат агар бир варақ бўлса, унинг чиқариш ва ижро этиш учун икки дона қоғоз ишлатилмоқда. Агарда келиб тушган электрон ҳужжат 10 варақ бўлса, бунинг учун 20 дона қоғоз ишлатилиши табиий. Республика бўйича фаолият кўрсатаётган идоралар ва корхоналарда бундай қоғоз сарфини ҳисоблаб кўрилса, қанча қоғоз сарфланишини билиш қийин эмас. Шунингдек, принтерларга мўлжалланган қоғоз четдан мамлакатимизга импорт қилинишини инобатга олсак, бу таклиф валюта маблағларини тежашга ҳам хизмат қилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан, идораларда электрон ҳужжат айланиш тизимини янада такомиллаштириш, яьни қоғоз сарфини кескин камайтириш борасида аниқ тизимга ўтиш ёки қоғоз сарфини аниқ мақсадли ҳужжатлар учун ишлатиш, бу борадаги ислоҳотларни қайтадан кўриб чиқиш лозим. Электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтишни кечиктираётган ташкилотлар ва идораларга нисбатан қатъий чоралар кўриш керак.
504
Изоҳлар (6)
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
Juda zur G'OYA lekin tashkilotu idoralar bu ishni haliyam ortga surmoqda boshlaganlari esa hujjatlarni ham eliktron ham qogozda amalga oshirmoqda bu esa ikki hissa bosh ogriq bulmoqda maxalla malumotnomasini xar bir kishi uchun maxalla idorasi elektron shaklini yaratish lozim endi INN shakllantrish bulimi yonida turar joy malumotnomasini shakllantrish bulimini qushish lozim bu albatta mening fikrim
15 Февраль 2019, 17:07
ABDUVALIYEV XUSAN RUSTAM O‘G‘LI
Oliya ta'lim muassaslarida ham shu tizimni yo'lga qo'yish lozim. OTM lar ham qog'oz isrof qilishda boshqa tashkilotlardan kam emas. Mustaqil ishlar Referatlar hammasi qog'ozda. Talabalarning qilgan qog'ozdagi mehnatlarini bir oy vaqt o'tmasdan dekanat yoki kafedra o'z ehtiyojiga ishlatib yuboradi. Bir pachka A4 shakldagi qog'oz 75 000 so'm, bu talaba uchun bir haftalik harajat puli, sesassiya mahali shu pachkadan 2-3 talab ishlatamiz boshqa yo'l ham yo'q. OTM lar aro yagona ma'lumotlar bazasini joriy qilish kerak. Hamma ma'lumotlar elektron holatda,kerak bo'lsa shifrlangan holda o'zaro aylanishi kerak.
3 Февраль 2019, 20:37
SAMIJONOV BURXONJON BAHODIROVICH
Жуда тўғри фикр жуда кўплаб идора ва ташкилот электрон интернет орқали ишлайдиган дастурлар мавжуд масалан бухгалтерия сохасида жуда кўплаб ҳужжатлар( тўлов топшириқномалар, ҳисоботлар) электрон рақамли имзо билан тасдиқланади булар барчаси дастурда сақланиб туради лекин шуларни қоғозга чиқариб яна имзолаб мухр босиш керак чунки келган текширувчи қоғоздагисини сўрайди шуни электрон тизимга ўтилса қоғозга чиқаришни умуман қонун билан тақиқлаш керак
27 Январь 2019, 07:06
IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH
Енг кўп қоғоз сарфлайдиган ташкилот менимча бу Кадастр
26 Январь 2019, 23:44
GADAYEV ASLIDDIN MAMARASULOVICH
Юқори ташкилотлардан келган барча хужжатлар охирида "Хужжатга берилган жавобни (ҳисобот, хат)ни электрон вариантини флешкада ва тасдиқланган қоғоз вариантларини взирликнинг (бошқарманинг) фалон хонасига олиб келиб топширинг" деган кўрсатма бўлгандан кейин қоғоз ишлатмай иложи йўқ.
26 Январь 2019, 14:57

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 5 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг