Ташкилотларда фаолият кўрсатувчи касаба уюшмаси раислари ваколатларини кенгайтириш ҳақида
  • Йўналиш:Меҳнат
  • Сана:2018-11-03 14:51:23
  • Муаллиф:SHAMSIDDINOV SHAHBOZ SHUHRAT O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Бугун юртимизда фаолият кўрсатаётган ташкилотлардаги касаба уюшмалари раисларининг айримлари аслида қандай вазифани бажаришлари кераклиги тўғрисида тушунчага ҳам эга эмас. Ўз вазифасини англамаган ва соҳасига доир меъёрий ҳужжатлардан бехабар шахслар касбий фаолият жараёнида ўзгаларнинг меҳнат жараёнларига доир ҳуқуқларини етарли даражада ҳимоя қила олмаслиги табиий ҳолатдир.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шундай экан, касаба уюшмалари раислари мавқеини кўтариш ва ҳуқуқий соҳадан хабардор кишиларгина ушбу лавозимда фаолият кўрсатиши мумкинлигини белгилаб қўйиш керак. Касаба уюшмаси раислари учун ҳам ойлик маош белгилаган ҳолда фақат ўзларига бириктирилган вазифа билан шуғулланишларини ташкил қилиш керак. Ана шундагина касаба уюшмаси раиси ходимларнинг ҳуқуқий ҳимоячисига айлана олади. Шундай қилинса, бугунги кунда юртимизда касаба уюшмаларига уюшган олти миллиондан ортиқ киши ўзини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлигини ҳис қила бошлайди.
894
Изоҳлар (26)
AXMEDOV OTABEK TURSUNBOYEVICH
Мен охирги 23 йилдан бери кушма корхонада фаолият юритаман...касаба кумита конун коидалари собик иттифок даврида хам хозирги га нисбатан яхши ишлаган....орадан шунча йиллар утса хам бу соха ривожланмади....кумита раислари корхона рахбарини хизматкори десак тугри булади....кумита раислари хеч нарсани хал килмайди..хеч нарсага гапи утмайди....европа касаба кумиталари иш принципини бизда хам жорий этиш керак...
12 Апрель 2019, 14:33
DJUMANAZAROV ODIL XAYITKULOVICH
Касаба уюшмасига аъзолик ва аъзолик бадалини тўлаш масаласи ихтиёрий равишда амалга оширилиши керак. Ана шунда уюшма (ёки қўмита) фаолияти сизни қониқтирсагина аъзо бўласиз. Айни пайтда бу борада сизнинг фикрингиз ҳеч кимни қизиқтирмайди. Тўланган бадал пуллари қай тартибда сарфланганлиги тўғрисида ҳисобот ҳам очиқ эълон қилинмайди. Меҳнат Кодексида ҳафтасига 40 соатдан ортиқ ишлаш таъқиқлансада, кўпгина ташкилотларда бунга амал қилинмайди. Натижада ходимлар иш вақтидан кейин ҳам "хўжа кўрсин"га ишлайдилар. Мажбурий меҳнатнинг ушбу кўринишига қарши курашиш ҳам касаба уюшмаси ташкилотларининг вазифасига киритилиши керак
5 Апрель 2019, 23:20
SHISHANOV SOBIT XUSANOVICH
Ассалому алайкум "Менинг фикрим" портали ташкил этилганлиги яхши, хар-бир Жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз фикри бўлиши керак деб ўйлайман
26 Март 2019, 12:17
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
ҲУРМАТЛИ ИЛХОМЖОН КОБИЛЖОНОВИЧ! Ҳақ фикрни билдиргансиз. Меҳнат қонунчилиги ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда анча йиллардан буён излаб келаётган бир қизиқарли жиҳат, битта ходимга иш юкламаси бўйича қанча меъёр ўрнатилганлиги, айниқса идораларда қоғозбозлик ва жадвалбозлик билан шуғулланаётган ходимларга қанча миқдорда меҳнат ҳажмини бажариши керак ёки керакмас деган меъёр белгиланганлигини балким касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштирилса жой-жойига қуйишар.
5 Март 2019, 18:40
ABDUNAZAROV ILXOMJON KOBILJONOVICH
Ташкилотларда фаолият кўрсатувчи касаба уюшмаси раислари ваколатларини кенгайтириш ҳақида гап борар екан Меҳнат Кодексидаги ҳар бир модда аниқ ва ишончли таъминланишини биринчи навбатда кўзда тутиш керак. Ходимнинг нафақат иш ҳажми ва юкламалари балки, меҳнат шартномасида ҳам, Жамоа шартномасида ҳам, мансаб йўриқномасида ҳам кўзда тутилмаган қўшимча ва "мажбурий меҳнат" кўринишида иш вақтидан сўнг ҳам соатлаб ишлашига сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш учун ваколатлар берилиши лозим. Қўшича штатлар ажратиш ёки иш ўринларини кенгайтириш шулар жумласидан. Таклифим Меҳнат вазирлиги ходимларининг юқори малакали кадрларини ҳар бир ижтимоий тузилма бўйича бириктириш ва шу тизимда поғонали иш ташкил этилиб, ваколатлар белгиланиши мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман.
24 Февраль 2019, 12:21

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг