Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Жамоат транспортида “Ёши катта йўловчиларга жой беринг” номли ёзувларни ўрнатиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Биламизки, гоҳида жамоат транспортида айрим ёшлар қариялар, ногиронлар, баъзида ҳомиладор аёлларга ҳам жой бермайди. Улар мендан бошқа жой берадиганлар бор, нега мен жой беришим керак деб ҳисоблашади. Агар болалигимизни эсласак, автобусга чиққанимизда деярли ўриндиққа ўтирмасдан то тушишимизгача тик ҳолда кетардик. Жамоат транспортидаги ўриндиқлар ёши катталарники деган фикр бўларди. Лекин афсуски, ҳозирда шунақа ёшлар ҳам кўпаймокдаки, жамоат транспортидаги жойни ўзидан катталарга бергиси келмайди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Таклифим, ёшларда кекса авлодга ҳурматни ошириш учун барча жамоат транспорт воситалари салонида “Ёши катта йўловчиларга жой беринг” деган ёзувларни ўрнатиш зарур.
3650
Изоҳлар (4)
MAQSUDOV XAYOTILLO QODIRJONOVICH
Bu yaxshi taklif. Bu ham tarbiyani elementar ko'rinishi.
6 Январь 2019, 23:16
NURULLAYEV XAMID AXMADOVICH
Сиз ўзингизни Хитойда тасаввур қилинг ва қайси жойга боришингни, қайси жойда эканлигингизни ҳам айта олмайсиз шунда ҳеч бўлмаса инглиз тилидаги белгидан ўзимизни лотин алифбосида ўқий оласиз. Бекатларни номини кўра оласиз, телефон орқали қидирув тизимлари орқали топа оласиз. Энди шу ҳолатни Хитой ёки Европадан келган сайёҳ меҳмонимиз ўзи ёлғиз шаҳримизни айланмоқчи бўлса, қандай аҳволда бўлади. Бу белгиларни ўрнатишнинг айни вақти ва улар зарур, давлатимизда ҳозирги бажарилаётган ишларнинг кичик бир қисми деб ҳисоблайман.
14 Декабрь 2018, 19:25
NURULLAYEV XAMID AXMADOVICH
Менинг фикрим, нафақат ушбу матнни балки жамоат транспортларида қайси бекатга келганлигини билдирувчи овозли (инглиз тилида) эълонлар ва электрон таблолар (дастлаб метрода) жорий этиш лозим. Маълумки, ҳозирги вақтда туризмга катта эътибор берилиб, хорижий сайёҳларни асосан метро бекатларида кўплаб учратиб турибмиз. Бу ҳолатда сайёҳлар эркин ва қулай ҳаракатланиши учун кичик чора-тадбир лекин уларга жуда фойдали деб ҳисоблайман. Ундан ташқари йўл белгилари (асосан йўналтирувчи) ҳам инглиз тилида ҳам бўлиши лозим (дастлаб Шахрисабз, Хива, Самарқанд, Бухоро, Тошкент шаҳар каби ҳудудлардан бошлаш керак). Мисол учун, Жанубий Корея, Малайзия каби кўплаб давлатларда шаҳарларида ҳаракатланишда (халқаро тил) асосан инглиз тилидаги белгилар асосида қийналмасдан айланиш мумкин.
14 Декабрь 2018, 19:13
RAUFOV FARRUX BAXTIYAROVICH
Бу борада сизни фикрингиз кандай азиз юртдош (купол фикрлар билдирилмасин, фикр билдиришда бир-биримизни хурмат килайлик).
6 Декабрь 2018, 23:52

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси