Бола парвариши ва моддий ёрдам тайинлаш тартибини электрон тизим орқали амалга ошириш ҳақида
  • Йўналиш:Меҳнат
  • Сана:2018-10-25 19:46:23
  • Муаллиф:RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Жамоавий мурожаат матни
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда кам таьминланган оилаларга ҳамда 2 ёшгача бола парвариши учун нафақа тайинлаш ваколати жойлардаги ўзини ўзи бошқариш органлари, яьни маҳаллалар томонидан ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш, маҳалла қошидаги комиссия томонидан белгиланган мезонларга жавоб бергандан сўнг тайинланиши белгиланган. Аммо, айрим маҳаллалар томонидан моддий ёрдам ва бола парвариши учун нафақа тайинлашда шаффофлик ва ҳалоллик таьминлашда муаммолар мавжуд. Ушбу масалани электрон тизим орқали амалга ошириш яхши самара бериши мумкин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан, кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш учун махсус портал яратиш керак. Бу ишни Молия вазирлиги ёки “Маҳалла” хайрия жамоат фонди амалга ошириши мумкин. Бу ўз навбатида тизимнинг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилиши мумкин.
842
Изоҳлар (4)
XOLJURAYEV OZOD ASQARALIYEVICH
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH. Рахмат яхши таклиф. Бутун Республика буйича бир сайт яратиш керак, бунда кам таъминланган оилалар руйхати мавжуд булса. Хамма учун яхши (хокимят, банлар, хукукни мухофаза килаувчи органлар ва бошка ташкилотлар учун). Факат мана шу оилаларга моддий ёрдам пуллари берилса. Хам давлатга иктисод хам шаффофлик буларди. Ариза топшириш давлат хизматлари оркали расмийлаштирилса.
3 Январь 2019, 18:17
TOG‘AYEV JO‘RAQUL PRNAZAROVICH
Ушбу тизим жорий қилиш учун авволом бор махалла фуқаролар йиғинининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва малакали кадрлар танлаш лозим. Фуқаролар томонидан юртимизда бўлаётган ўзгаришларга мослашиш баробарида ушбу тизимга ҳам мослашишига ишонаман. Республикага ушбу тизимни жорий қилиниши тарафдориман.
7 Декабрь 2018, 15:31
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
KARIMOV RAVSHAN RASULJONOVICH фикрингиз учун катта рахмат! Қачонгача фуқаролар бунга тайёр эмас билмайди, деб яшаймиз. Интилиш керак, ўргатилса балким нарозигарчилик камайишига эришилади. деб ўйлайман.
26 Октябрь 2018, 19:46
KARIMOV RAVSHAN RASULJONOVICH
Фикрингиз тўғри, мен буни қўллайман, лекин фуқароларимизнинг ҳаммаси ҳам интернетни тушунмайди, айниқса маҳалла фуқаролар йиғинларига нафақа сўраб мурожаат этаётган фуқаролар ижтимоий кўмакка мухтож фуқаролардир. Фуқароларимиз бунга тайёр эмас.
25 Октябрь 2018, 21:21

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг