Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Ишга қабул қилишни давлат хизматлари агентлиги орқали амалга ошириш ҳақида
  • Йўналиш:Меҳнат
  • Сана:2018-10-24 15:58:32
  • Муаллиф:BOBOXOLOV SAYFIDDIN XOLMURODOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда болалар мактабгача таълим муассасаларига фақатгина давлат хизматлари агентлиги орқали навбатга қўйилмоқда. Таклифим ишга қабул қилишга ҳам ҳудди шу тартибни жорий этиш керак. Бу билан салоҳиятли кадрларнинг бир четда қолиб кетиши ёки чет давлатларга чиқиб кетишининг олди олинади. Қайси ташкилотларга ва қандай лавозимларга мазкур тартиб қўлланиши (қўлланмаслиги) қонунчилик билан белгилаб қўйилади ва бунинг назорати ҳам электрон тарзда юритилиши керак. Бир жойга бир нечта номзод бўлганда, уларнинг ишга қабул қилинишида меъёрлар сифатида қанча муддатдан буён иш қидираётгани, малакаси, ОЎЮни тугатиб биринчи марта ишга кираётгани, оиласида бошқа ишловчилар мавжудлиги ва ҳоказолар ҳисобга олиниши керак. Ишга қабул қилиш рад этилганда, иш қидираётган шахс билан ўтказилган суҳбат баёни ва ишга қабул қилиш рад этилганлик сабаблари, танловдан ўта олмаганлик важлари аниқ кўрсатилиши керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Бу таклифни амалга ошириш учун меҳнат қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, унга амал қилмаганларга нисбатан жавобгарлик чораларини белгилаш мақсадга мувофиқ.
4433
Изоҳлар (25)
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
Manimcha foydasi yuq baribir tashkilot raxbari roziligi kerak davlat xizmatlari faqat boshliq nomiga elektron ariza yozib beradi xolos bu esa yana sarsongarchilikka olib keladi
15 Февраль 2019, 16:54
KUDRATOV ASLIDDIN FAXRIDDINOVICH
Таклиф яхши оворгарчилик камаяди лекин корупсияни камаяшига олиб келмайди, хар бир ташкилот рахбари кул остидаги ишчини билиш ,сухбат килиши керак, ва нимага давлат хизматларида пора булмайди ишонобсила,
25 Январь 2019, 09:39
ABDIRAXIMOV UCHKUN ALISHEROVICH
Жуда яхши таклиф, бу билан фуқаролар биринчи ўриндан бўш иш ўринлари тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлади ва ортиқча оворагарчиликларсиз ишга жойлашиш имконияти бўлади. Натижада фуқаролар учун таъмагирлик, порахўрлик, сансоларлик каби иллатларга чек қўйилган бўлар эди.
7 Январь 2019, 20:51
OTABAYEV SHOKIRJON ABDUMUTOLIPOVICH
Яхши таклиф, бу билан фуқаролар ортиқча овворагарчиликларсиз бўш иш ўринлари мавжуд корхона, ташкилот ёки давлат идораларига ишга жойлашишларида қулай бўлади. Давлат хизматлари маркази томонидан ушбу хизмат тури ҳам кўрсатилса иш қидираётган фуқаролар сансоларлик, таъмагирлик, порахўрлик каби иллатларга менимча барҳам берилади.
7 Январь 2019, 19:37
KOSIMOV NURIDDIN SHAMSHIDINOVICH
Жуда яхши таклиф! Давлат хизматлари марказлари орқали ушбу хизматни электрон амалга ошириш орқали коррупцияни олдини олинган ва юксак даражадаги шаффафлик яратилишига сабаб бўлар эди.
7 Январь 2019, 15:59

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси