Бозорларнинг кириш ва чиқиш жойларида транспорт ҳаракатини тартибга солиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бозорларда харидорлар асосий ўрин тутиши керак. Афсуски, айрим бозорларимизда харидорлар учун етарли шароитлар яратилмаган. Мавжуд бозорларнинг катта қисми атрофида йўллар тартибга солинмаган, юзага келадиган тирбандликлар ҳам пиёдалар, ҳам жамоат транспортлари, ҳам оддий ҳайдовчилар учун ноқулайликлар туғдирмоқда. Бозор атрофидаги йўллар тирбанд, ҳаддан ташқари тартибсиз, ҳайдовчилар вақтинчалик тўхтаб туриши учун жойлар деярли ажратилмаган. Тошкент шаҳрида энг гавжум ва деярли тартибга солинмаган, пиёдаларнинг ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган бир қанча бозорлар (“Тошкент Ипак йўли” савдо маркази (Абу-Сахий)” ва Ўрикзор бозори) бор. Мазкур бозорлар энг йирик бозорлар бўлиб, уларда: - пиёдалар учун йўлаклар ажратилмаган; - йўналишли такси (маршрутка)ларнинг аниқ белгиланган тўхташ жойлари йўқ; - йўллар четида ва бекатларда енгил автотранспорт воситалари тартибсиз равишда қўйиб кетилади; - бозор атрофида транспортда ҳаракатланиш учун соатлаб қолиб кетиш мумкин бўлган тирбандликлар мавжуд; - йўналишли такси (маршрутка)лар ҳайдовчилари бозорга киришдаги тирбандлик сабабли бозорга кирмасдан қайтмоқда. Натижада, шахсий машинага эга бўлмаган фуқаролар соатлаб транспорт кутишга мажбур бўлмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Таклифимиз, бозорга харид учун келган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бозор атрофидаги йўлларни қатъий тартибга солиш лозим. Бозорда ишлайдиган сотувчиларнинг автотранспорт воситалари учун бозор маъмурияти томонидан кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш, юк машиналари учун савдо марказларидан узоқроқдан алоҳида жой ташкил қилиш ва уларнинг ҳозирги ўрнини йўналишли таксиларга бериш, йўлларни таъмирлаш лозим. Йўл бўйида автомобилларини қолдириб кетган ҳайдовчиларга жиддий маъмурий чоралар кўриш керак. Бозорлар ҳудуди хавфсиз ва қулай бўлса, бу харидорлар оқимининг ва ўз навбатида савдо ҳажмининг ошишига хизмат қилади.
1030
Изоҳлар (13)
RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI
USMONOV FAXRIDIN UMAROVICH - asosiy masala shundaki, ko'plab yirik savdo tarmoqlari o'z bozolarini imkon qadar yo'lni yuziga qurishga harakat qiladilar. Bu esa avtomobillar to'xtab turishi uchun ajratiladigan joylar hajmini kichrayishi olib keladi. Bundan tashqari avtomobillar sonini ortishi mavjud joylarni yanada kengaytirish talabini qo'yadi. Buning esa iloji bo'lmay qoladi. Bozorlar yonida bir necha qavatli avtoturargohlarning mavjudligi shu bozorlar oldidagi tirbandlikni oldini oladi. Shu sabab avtoturargohlar kerak hisoblanadi.
3 Февраль 2019, 12:09
USMONOV FAXRIDIN UMAROVICH
Бозор микёсига (республика, вилоят, туман, шахар ва хк.) караб, уларнинг олдида 50 тадан 500 тагача авто турар жойларини ташкил килиш долзарб булиб колди. Супермаркетлар олдида хам худди шундай...
28 Январь 2019, 14:58
SHAVKATOV DONIYOR BAXTIYOR O‘G‘LI
Sobiq ABU-SAXIYning 2ta bloklari va Gipermarket oralig'ida kattagina avto turargohlari bor. U yerda nafaqat bozor xodimlar va xaridorlar balki Viloyatlarga qatnovchi taxi haydovchilari ham foydalanishadi. Ular ham o'z navbatida ancha-muncha joyni band qilishadi. Barcha muammolarni inobatga olib, shu yerlarga bir necha qavatli avto turargoh qurilsa maqsadga muvofiq bo'lar edi. Bozorga avtomashinada kelganlar uchun ko'proq joy bilan ta'minlanadi va yo'llardagi tirbandliklarning ham oldi olinadi.
7 Январь 2019, 17:51
DJUMANIYAZOV XAYOTBEK XASANOVICH
Mashinalani ko'payishni inobatga olib shaxar va tuman markazlarida joylashgan bozorlarni chetroqga ko'chirish yoki bozor atrofini avtoturargoxlarni tartibga solish ya'ni yonalishli taskilar va damaslar uchun aloxida avtoturargoxni tashkil qilish va yo'llarda bo'ladigan tirbanlikni oldini olishni nazorat qilish lozim.
4 Январь 2019, 15:08
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
Жуда хам актуал фикр. Мен хам қўшиламан. Мен хам бу хақида порталга ёзган эдим , лекин жавоб ўрнига отписка олдим
3 Январь 2019, 20:26

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг