Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Олий таълим тизимини такомиллаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Мамлакатимиз олий таълими тизимини такомиллаштириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Тараққиётнинг ҳозирги ҳолати юқори малакали мутахассисларга бўлган талабни кучайтирмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда фақат базавий маълумотга эга бўлган ишчилар кўпчиликни ташкил этади. Таълим ва кадрлар сифатини ошириш учун олий таълим муассасалари қуйидаги вазифаларни бажармоғи лозим: барча таълим муассасалари ўз йўналишларидан келиб чиққан ҳолда мутахассислик фанларидан ташқари бўлган фанларни дарс жадвалига ихтиёрий равишда киритиши керак. Кўп ҳолларда номутахассислик фанлари мутахассислик фанларидан ҳам устувор бўлиб қолади, аммо битирувчи кадр келажакда бу фанларга камдан-кам мурожаат қилади; олий таълим муассасаларининг фонд маблағлари ҳисобидан мажбурий равишда таълим муассасаларининг барча ўқув бинолари, талабалар турар-жойларида бепул интернет зоналарини ташкил этиш керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Мазкур таклифлар таълим сифатини янада ошириш учун бир қадам бўлишини ҳисобга олиб, барча таълим муассасаларида номутахассислик фанларини қисқартириш ёки факультатив дарс кўринишида қолдириш ва Интернетдан фойдаланиш учун таълим муассасалари ҳудудида бепул wi-fi зоналар ташкил этишни таклиф қиламиз.
4189
Изоҳлар (8)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
ELQULIYEV YUSUF DILMURODOVICH: укиб куриб фикринггиз колдиринг ----- Изохни бугун ўқидим, аммо темангизни топаолмадим. Агар ссилка берсангиз, ўтиш имкони бўлса, бажону дил.
4 Август 2018, 16:23
ELQULIYEV YUSUF DILMURODOVICH
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH фикринггизга 100 % кушиламан факат бу ишни боскичма боскич бажариш керак мен хам олий талим тугрисида фикр берувдим илтимос укиб куриб фикринггиз колдиринг сизга ухшаган инсонларни фикри мен учун жуда зарур. Олдиндан рахмат.
26 Июль 2018, 18:43
AYUBOV ABDIRASHIDXON IBROGIMOVICH
Айникса тиббиет олийгохларида номутахассис фанларни кискартириш ва амалиетга купрок соатлар ажратиш лозим
19 Июль 2018, 14:10
YULCHIYEV ERKIN KURBANOVICH
Энг аввало олий таълим битирувчиларини ариза, билдиришнома каби хужжатларни тўғри тўлдириш(ёзиш) ва қандай ҳолатларда ёзиш керакли тўғрисида алоҳида фан сифатида ўтилиши керак. Бугунги кунда ишга келган ёки ишлаётган олий маълумотли ходимдан сўралган хужжатни тўғри ёзиб бераолиши мушкул иш бўлиб қолмоқда. Янги ишга келган ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ БИТИРУВЧИ ишга кириш аризаси, шахсий варақасини тўғри ёза олмайди. Яна амалиёт 2 ойлик, ҳафталик каби турларга бўлиниб кетган бўларнинг хаммаси ўз навбатида кўз бўямачилик тусини олмоқда. Амалиётни йиллик тарзда 2 курсдан бошлашни таклиф қиламан. ишга келган мутахассис бўлиб келиши керак иш ўрганувчи бб эмас.
19 Июнь 2018, 17:57
AXMADALIYEV XASANJON ABDIKARIMOVICH
oliy ta'lim sifatini oshirish uchun oliy o'quv yurti talabalari o'rtasida raqobatni yuzaga keltirish lozim. Buning uchun shartnoma va budjet asosida o'qiydigan talabalarni xar sessiyada ko'rsatgan natijalariga qarab qayta taqsimlash kerak (1-avgustdagi imtixon natijalaridan so'ng kontrakt va budjet taqsimlanganligi kabi). Natijada : 1) Davlat dasturida belgilangan budjet va kontrakt talabalari soni xech qanday o'zgarishsiz qoladi; 2) talaba oilaviy va shahsiy budjetini boshqarish imkoniyatlari yuzaga keladi (1-avgustdan so'ng kontrakt asosida o'qiyayotgan bo'lsa sessiyalarni a'lo darajaga topshirsa budjetga o'tish imkoniyati paydo bo'ladi; budjet asosida o'qiyayotgan talaba esa unga berilgan imkoniyatni oqlamasa ya'ni sessiyani qoniqarsiz tamomlasa egallab turgan budjet joyini unga munosib kontrakt asosida o'qiydigan talabaga berishi kerak), so'ng kontraktdagi talaba budjetga o'tishga intiladi; budjetdagi talaba esa o'z o'rnini saqlab qolishga harakat qiladi.
31 Май 2018, 16:54

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси