Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Хорижлик сайёҳлар учун йўл белгиларини қулай тарзда жойлаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирда жамиятимизда ҳар бир соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу қаторда туризмга ҳам катта эътибор қаратилмокда. Дарҳақиқат, туризм жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ривожланишида катта аҳамият касб этади. Таклифим ҳозирда жамоат транспортлари — автобус, метро, маршрутлар ва ҳоказоларда фақат ўзбек тилида (баъзан рус тилида) манзиллар ҳамда йўналишлар келтириб ўтилган. Бу эса чет эллик меҳмонларимизга ноқулайликлар келтириб чиқариши аниқ.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Таклифим, барча йўналиш ва манзиллар номи аввало давлат тилида, сўнг халқаро тилда (масалан, инглиз тилида) акс эттирилишига эътибор бериш керак. Ҳозирча сайёҳларга қулайлик яратиш орқали улар сонини ошириш мақсадида магистрал йўллар ва тарихий-туристик шаҳарларда бу таклифни амалга оширишимиз зарур.
3706
Изоҳлар (5)
NURULLAYEV XAMID AXMADOVICH
Сиз ўзингизни Хитойда тасаввур қилинг ва қайси жойга боришингни, қайси жойда эканлигингизни ҳам айта олмайсиз шунда ҳеч бўлмаса инглиз тилидаги белгидан ўзимизни лотин алифбосида ўқий оласиз. Бекатларни номини кўра оласиз, телефон орқали қидирув тизимлари орқали топа оласиз. Энди шу ҳолатда Хитой ёки Европадан келган сайёҳ меҳмонимиз ўзи ёлғиз шаҳримизни айланмоқчи бўлса, қандай аҳволда бўлади. Бу белгиларни ўрнатишнинг айни вақти ва улар зарур, давлатимизда ҳозирги бажарилаётган ишларнинг кичик бир қисми деб ҳисоблайман.
14 Декабрь 2018, 21:16
NURULLAYEV XAMID AXMADOVICH
Менинг фикрим, нафақат ушбу матнни балки жамоат транспортларида қайси бекатга келганлигини билдирувчи овозли (инглиз тилида) эълонлар ва электрон таблолар (дастлаб метрода) жорий этиш лозим. Маълумки, ҳозирги вақтда туризмга катта эътибор берилиб, хорижий сайёҳларни асосан метро бекатларида кўплаб учратиб турибмиз. Бу ҳолатда сайёҳлар эркин ва қулай ҳаракатланиши учун кичик чора-тадбир лекин уларга жуда фойдали деб ҳисоблайман. Ундан ташқари йўл белгилари (асосан йўналтирувчи) ҳам инглиз тилида ҳам бўлиши лозим (дастлаб Шахрисабз, Хива, Самарқанд, Бухоро, Тошкент шаҳар каби ҳудудлардан бошлаш керак). Мисол учун, Жанубий Корея, Малайзия каби кўплаб давлатларда шаҳарларида ҳаракатланишда (халқаро тил) асосан инглиз тилидаги белгилар асосида қийналмасдан айланиш мумкин.
14 Декабрь 2018, 21:16
KADIROVA SHAFOAT XABIBULLOYEVNA
Turistik hududlarda bunday yo'l ko'rsatgichlar allaqachon o'rnatilgan. faqat chekkaroq tumanlar nazardan chetda qolgan bo'lishi mumkin.
19 Ноябрь 2018, 20:43
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Бу фақат тил ўрганиш учун фойда беради, Аммо иқтисодий катта харажатни талаб қилади, сўнгра, ҳайдовчиларни чалғитади- бу эса ўзингиз учун ҳам хавфли, Шу инглиз тилидаги кўрсаткичга чалғиб, автомобилчи сизни босиб ўлдириб кетиши сизга керакми? Ҳозирги латин алфавитидаги кўрсаткичларимизнинг ўзи инглиз тилини билувчиларга йўл топишлари учун кифоя қилади. Хулоса: Мен қаршиман!
13 Октябрь 2018, 13:17
QURBONOV BAXTIYOR O‘ROQOVICH
Тўғри таклиф. Бу, аввало, она тилимизга бўлган ҳурматимизни ифодалайди, қолаверса, чет эллик меҳмонларда "ўзбеклар ўз она тилини қадрлар экан" деган фикр туғилади. Бу эса жуда муҳим, мамлакатимизнинг туристик жозибадорлигини оширишга хизмат қилади. Қўллаб-қувватлайман ва овоз бераман.
12 Октябрь 2018, 08:31

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси