Фидоий ота-оналар учун фахрий кўкрак нишонини таъсис этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Фарзандлар эришган ютуқларнинг асосий сабаби, уларнинг тинимсиз меҳнати, устозлари ўгитлари ва билимларидан иборат бўлиб қолмай, балки ота-онанинг фарзанди орзулари йўлида чеккан заҳмати маҳсули ҳамдир. Инсон олдига тўғри мақсад қўя олишида ва шу мақсад йўлида иккиланмасдан ҳаракат қилишида, биринчи навбатда ота-она сабабчи бўлади. Чунки, ота-оначалик ҳеч ким фарзандининг иқтидорини тўғри баҳолай олмайди ва билмайди. Аслида, ўз фарзандининг камолини кўриш ҳар бир ота-она учун мукофотдир. Юртимизда камол топаётган фарзандларнинг ота-оналарига бошқаларга кўрсатаётган намунаси учун давлат ва жамият томонидан ҳам ўзига хос ҳурмат-эътибор қаратилиши айни муддаодир.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли турли соҳаларда муваффақиятли фаолият олиб бораётган, фидойи ва иқтидорли ёшларнинг ота-оналари тақдирланувчи махсус кўкрак нишони таъсис этишни таклиф қиламан. Ушбу кўкрак нишонининг таъсис этилиши ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ажралмас ўрни ва ролини мустаҳкамлаб, уларни маънавий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш имконини яратади.
385
Изоҳлар (5)
MAQSUDOV XAYOTILLO QODIRJONOVICH
Bu unchalik to'g'ri taklif emas. Har bir ota-onani fidoiy bo'lishi bu vatan oldidagi konstitutsiyaviy burchi va o'z vijdoni oldidagi burchi deb hisoblayman. Rag'batlantirish kerak bo'lsa mamlakatimizda nochor yashayotgan va davolanishga muhtoj (Baxtiniso singlimiz kabi) odamlar bor. Mablag'larni shularga yo'naltirish kerak deb o'ylayman.
6 Январь 2019, 22:01
XUSANOVA MINNAVAR TILAVOVNA
Жуда яхши таклиф қўллаб қувватлайман
19 Ноябрь 2018, 10:10
MURATOVA BARNO ESANBAYEVNA
Жуда яхши таклиф қўллаб қувватлайман
19 Ноябрь 2018, 10:05
SAFAROV KARIM ISAKOVICH
Таклифни қўллаб қувватлайман. Санжарбек офарин
19 Ноябрь 2018, 09:55
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Ажойиб таклиф! Қайсидир шахс давлат мукофотлари ёки бошқа нуфузли мукофот ва мақтов олишида албатта ота-онанинг муҳим роли бор. Аксарият ҳолатларда шахснинг қилган меҳнати мукофотланади-ю, унинг ортида шу меҳнатни қўллаб-қувватлаган ота-оналар назарда четда қолиб кетади. Нима сабабдан ота-оналар тақдирланмайди. Агар ушбу таклиф ҳаётга тадбиқ этилса ОТА-ОНАЛАРИМИЗ ҚАНЧАЛИК ХУРСАНД БЎЛИШИНИ ТАСАВВУР ҚИЛИБ КЎРИЛСА, УЛАР УЧУН БУ ЭНГ КАТТА ҚУВОНЧ ВА БАХТДИР. СИЗНИ ОТА-ОНАНГИЗГА КАТТА РАҲМАТ САНЖАРБЕК!
9 Ноябрь 2018, 20:12

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг