Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Йўлларга қўйилган сунъий тўсиқларни ўрнатиш тартибини такомиллаштириш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2018-09-24 10:26:23
  • Муаллиф:RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирда барча туман ва шаҳарларимизда йўллар текисланиб, асфальтланмоқда. Аммо айрим шахслар ўз уйлари ёнида автомобиль тезлигини сунъий пасайтириш мақсадида равон йўллар устига сунъий тўсиқлар (“лежачий полицейский”) ўрнатишмоқда. Уларни ҳам тушунаман, болалари хавфсизлигини ўйлашган. Инсоф юзасидан, фақат автомобиль тезлигига халақит берувчи қилиб ўрнатишса майли эди. Аммо айрим инсонлар шундай тўсиқ қўядики, ҳатто велосипедчилар, пиёдалар ҳаракатланишида ҳам қийинчилик туғдирмоқда. Кундузи-ку майли, бир амаллаб бу тўсиқларни четлаб ўтса бўлар, аммо тунда бу тўсиқни айланиб ўтиш имконсиз. Велосипедчи бу тўсиққа урилганида албатта зарарланади. Пиёда ҳам қоқилиб, йиқилиб бирор ерини жиддий шикастлаши мумкин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Таклифим, автомобиллар ҳаракат тезлигини чекловчи белгилар ўрнатиш ва ўзбошимчалик билан йўл устига жойлаштирилган сунъий тўсиқлар (“лежачий полицейский”) қўйиш тартибини такомиллаштириш керак.
4030
Изоҳлар (2)
SHOMURODOV LAZIZ JO‘RABOYEVICH
Bu borada MJTKodeksining 147 moddasi borku.
7 Февраль 2019, 05:23
XOLMURADOV ILXOM ABDURAXMANOVICH
Атайлаб тезликни пасайтириш учун сунъий тўсиқ ўрнига ДАН ходимларининг масъулиятини бироз ошириш керак бўлади. Айниқса тезликни пасайтириш керак бўлган обьектлар мавжуд бўлган йўлларга кузатув камералари ўрнатиб қоидабузарларни иқтисодий жазоланса ҳам ўз самарасини беради.
12 Ноябрь 2018, 13:31

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси