Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Республиканинг барча маъмурий-ҳудудий бирликлари марказларида улкан ҳажмдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ўрнатиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Тошкент шаҳрида жойлашган Халқлар дўстлиги саройининг олдида қад кўтариб турган Республикамиз байроғи Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатимизни янада ошириб, ёшларимизнинг юрагида ватанпарварлик туйғусини кучайтирмоқда. Улкан байроғимиз ҳаттоки чет эллик меҳмонларнинг ҳам ҳавасини келтираётганига бир неча бор шоҳид бўлдим.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шундай байроқларни барча вилоят, шаҳар ва туман марказларига ҳам ўрнатишни таклиф қиламан. Бу каби улкан байроқлар юртимизнинг чиройига чирой, ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда ҳисса қўшишига ишончим комил.
3595
Изоҳлар (8)
DANABAYEV JASUR BAXTIYAROVICH
Ассалому алейкум ва рахматуллоху ва барокатух, аввало бу ишни хал килишдан аввал тарозининг 2 палласига куйиб куришимиз лозиим, деб уйлайман, яъни нима зарарли ва нима фойда томонлари бор? Менимча хеч кандей зарари йук (таннархини хисобга олмаганда). Фойда томонлари жуда куп. Байрок - миллий гуруримиз, узлигимиз, мустакиллигимиз рамзи. Нима зарари бор?
16 Апрель 2019, 16:31
SAYDAXMEDOV SAIDISLOMXON AKBARXON O‘G‘LI
MADATOV DONIYOR BAXTIYOR O‘G‘LI берган фикрлари учун миннатдорчлик билдираман, ва шундай фикрларни бошқа жойда билдирмаслигингизни тавсия қиламан, чунки сиз каби калта фахмларни хар доим хам ХАЁТ КЕЧИРАВЕРМАЙДИ, малибуни нима алоқаси бор бу ерда, озгина мушохада қилинглар, барча туманларда шунга ўхшаш байроқлар ўрнатилса қандай яхши бўлади, фақатлар Тошканнда бўлиши шарт дегани эмас бундай байроқ.....
14 Январь 2019, 16:28
AXMEDOV AKRAMJON ALIJON O‘G‘LI
Bu taklif Toshkent teleminorasini boshqa viloyatdayam quraylik degandek yanagrayapdi. Ulkan bayroq bo'ldimi bitta joyda bo'lishi yetarli. Undan tashqari deyarli barcha yuridik va boshqaruv tashkilotlarida bayroqlar yetarli. Manimcha "asalning ozi shirin". haddan ortig'i maqsadga muofiq emas menimcha.
11 Январь 2019, 14:16
MADATOV DONIYOR BAXTIYOR O‘G‘LI
Буткул ахмоқона таклиф, сиз айтайотган иш "ватанга бўлган меҳр-муҳаббатимизни" фақаткина туристлар олдида ҳожа корсинга оширади. Халқда ватанпарварлик қачон пайдо бўлади, қачонки Ватанда халқпарварлик пайдо бўлса. Депутатлар IMac, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Малибу олаётган бир пайитда ватанга бўлган меҳир-муҳаббатга жой қолмайди. Бизга сиз таклиф этаётган улкан байроқлар эмас, балки улкан давлатга ситқи дилдан хизмат қиладиган ҳукмдорлар керак.
3 Январь 2019, 21:45
OBIDOV ABRORXON ABDULLO O‘G‘LI
Toshkentdagi ulkan bayroq o'rnatilmasidan avval shu portalga jamoaviy murojaat sifatida kiritilgan edi. Murojaat yetarli ovoz to'plamasa ham bayroq o'rnatildi. Demak, bayroq o'rnatish haqida qaror taklif beruvchiga ma'lum bo'lgan. Viloyatlarga ham o'rnatish haqida buyruq chiqqan bo'lsa kerak. Shuning uchun bu kabi chiroyli gaplar bilan taklif qilib kiritilgan.
29 Ноябрь 2018, 11:16

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси