Мулк ҳуқуқини эътороф этиш тартибини соддалаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 21 июнда “Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланган. Мазкур низомда бир марталик акция доирасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича комиссияларнинг фаолиятини амалга ошириш механизми ва схемаси кўрсатилган бўлиб, у жами 17 босқичдан иборат. Бу босқичлар жуда мураккаб. Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун фуқаро туман (шаҳар)даги қуйидаги раҳбарлар ва идоралар: - Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи; - Қурилиш бўлими бошлиғи; - Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи; - Давлат бош санитария врачи; - Ички ишлар бўлими; - Ёнғин хавфсизлиги инспектори; - Давлат солиқ инспекциясидан хулоса ва маълумотномаларни олишнинг зарурлиги албатта, фуқаролар олдида мансабдор шахсларнинг сансалорлиги, масъулиятсизлиги билан боғлиқ оворагарчиликларни келтириб чиқаради.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича комиссиялар фаолиятини амалга ошириш схемаси ва ижро механизмини қайта кўриб чиқиш, коррупцияга имкон берадиган нормаларни ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш зарур. Шундан келиб чиқиб, мазкур низомни халқимиз учун янада соддалаштириш ва ижросини назоратга олиш, ортиқча оворагарчиликларни бартараф этиш мақсадга мувофиқ.
943
Изоҳлар (7)
MA’RUFOV ELNUR SHUXRAT O‘G‘LI
Menimcha IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH siz ushbu xizmatni olish uchun davlat xizmatlariga murojat qilmagansiz. Aks xolda tashkilotlar o'rtasidagi elektron axborot almashish tizimidan xabaringiz bo'lar edi. Bunda har bir tashkilotning o'z normativlari bor. Masalan qurilish bo'limi shaxarsozlik normalariga mosligini tekshirsa yong'in xavfsizligi talablariga javobgar. Men aksiya to'lovini kamaytirish tarafdoriman. Chunki eng kam oylik ish xaqqini besh barobari davlat bojidan tashqari axoli kadastr yig'imi mulk qurilgan vaqtdan boshlab mahaliy yer mulk solig'i (3 yil orqaga qaytish xususiyatiga ega) to'laydi. Endi davlat qo'shimcha yer mulk solig'i undiruvchi xisoblanadi chunki yana bir noqonuniy xonadon egasi xukumat aksiyasi doirasida mulkiy xuquqlaini tan oldi. Bundan tashqari nafaqat noqonuniy (tomorqa) yer maydoniga qurilgan uylar balki mulk xujjati yo'qolgan va xo'jalik daftari yoq, xokim qarori mavjud bo'lmagan uylar ham shular qatoridandir
27 Январь 2019, 11:14
KUDRATOV ASLIDDIN FAXRIDDINOVICH
Яхши таклиф биринчидан шу карорни чикарганлага катта рахмат , шу мурожатингизда аксия муддатини узайтириш ёки умуман муддатни олиб ташлаш таклиф етинг,
25 Январь 2019, 10:10
TURSUNOV ULMAS OMONDJON O‘G‘LI
Мулк ҳуқуқини этироф этиш бўйича ушбу акцияда маълум бир енгилликлар бериш, масалан аҳолини кам таъминланган қисмига, боқувчисини йўқотган шахсларга, гурух ногиронларига тўловни амалга оширишда қанчадир миқдорда камайтириш мақсадга мувофиқ бўларди.
8 Январь 2019, 19:41
XODJIMATOV DILSHODBEK FARXODOVICH
Бу карор билан тасдикланган Низом талаблари фукароларимизни сарсон булишига олиб келмайди, хулосалар электрон тизим оркали олинади, бунга эса аник муддатлар берилган, жараённи соддалаштириш учун комиссия аъзоларини кискартириш лозии
7 Январь 2019, 20:15
IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH
Халқимни ўйлаб овоз берганигиз учун олдинан хамага рахмат
18 Декабрь 2018, 00:24

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг