Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Шахсларни жамоат ишларига жалб этиш чораларини янада такомиллаштириш ҳақида
  • Йўналиш:Меҳнат
  • Сана:2018-09-10 16:17:12
  • Муаллиф:DAURBEKOVA UMIDA TUYUNOVNA
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар бермоқчиман. Таклифни амалга ошириш давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ижросини таъминлашга, бюджет маблағларини тежашга ҳамда фуқароларимиз бандлигини таъминлашга хизмат қилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Давлат хизматларидан бири сифатида бўш иш ўринлари ва ишсизлар ҳақида маълумот берувчи онлайн банкоматни яратиш лозим. Бунинг учун туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг ҳудудлар кесимида бириктирилган меҳнат инспектори ўз ҳудуди бўйича ишсизлар ҳақидаги маълумотларни электрон базага ҳафталик киритиб боради. Унда ишсизларга тегишли барча ҳужжатлар ва улар ҳақида электрон маълумотлар (Ф.И.О, маълумоти, яшаш манзили) акс этади. Ушбу банкомат кўринишидаги онлайн равишда ишловчи ускунани аҳоли гавжум жойларга жойлаштириш лозим. Банкоматдан фойдаланишга келган фуқаро ўз исми-шарифини ёзиши ва буюртмачи томонидан киритилган бўш иш ўрни, иш ҳақи, унинг манзили, иш талаблари ҳақидаги маълумотларни олиши лозим. Фуқаро ҳар бир жараёнга ўтаётганда, кўрсатмали белгилар уни йўналтириб туриши керак. Банкомат орқали фуқаро бўш иш ўрнини танлаши, онлайн меҳнат шартномасини туза олиши, шунингдек, меҳнат муҳофазаси, суғурта, бажарилиши талаб этиладиган иш қоидалари билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлиши лозим. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси дирекцияси ва унинг ҳудудий вакиллари электрон тўлов хизматлари орқали фуқароларнинг иш ҳақларини назорат қилиши ва ойлик маошлари ўз вақтида тўлаб борилаётганини кўриб туриши лозим. Шунингдек, қонунчиликда жамоат ишларига бириктирилган фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, уларнинг хавфсизлиги таъминлаш масалаларини ҳам назарда тутиш лозим. Натижада Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси дирекцияси ва унинг ҳудудлардаги вакилларининг иши енгиллашади, туман, шаҳар, маҳаллаларда буюртмачи томонидан тақдим этилган бўш иш ўринларини кузатиш ва ўрганиш имконияти яратилади, шунингдек, ишсиз фуқаролар иш билан таъминланади.
3829
Изоҳлар (1)
NORSAFAROV VAHOB MERGANOVICH
"Жамоат ишлари..." бахонасида давлат бюджети маблагларини йук килиш керак эмас, "жамоат ишлари.." тулик кузбуямачилик булмокда, ишсизларни бир-икки соат кучаларни тозалаш деб чикариб, иш хаки хисобланиб, 3 ойлик пул хисобланиб, баъзи рахбарлар бир ойлиги узлари олиб, бюджет маблагларини узлаштиришмокда. Ушбу тартибдан тулик воз кечиб, ушбу маблагларни реал лойихаларга, доимий реал иш уринлари яратиш лойихаларига имтиёзли кредит сифатида фойдаланиш керак. Ушбу давлат маблагининг кайтарилиши, яна кредит беришга сарфланиши, янги реал лойихаларнинг амалга оширилиши натижасида, реал ва доимий иш уринлари ташкил этилиш таъминланади.
11 Сентябрь 2018, 08:51

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси