Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Касб-ҳунар коллежларининг бўшаётган бинолари ва лаборатория жиҳозларини мактаблар ва ОТМларга ўтказиш хақида
Жамоавий мурожаат матни
Маълумки, кўплаб касб-ҳунар коллежларида қабул квоталари камайиб бормоқда ва баъзиларининг фаолиятини тўлиқ тугатиш ҳам режалаштирилган. Бугунги кунда бўшаб бораётган коллеж бинолари, талабалар турар жойлари ва улардаги мавжуд лаборатория жиҳозларини ҳудудга яқин бўлган мактаблар ва ОТМларга бириктириш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Натижада, 2 сменали ўқув машғулотларидан 1 сменали ўқув машғулотларига ўтиланар, факультетларнинг бир нечта бинога жойлашуви ҳисобига, битта бинода 8-10 минг талаба тўпланишининг олди олинар, шунингдек, узоқдан келиб ўқиётган талабаларнинг катта қисми талабалар турар-жойларига жойлашадилар. Лаборатория стендларини мактаб ва олий таълим муассасалари балансига ўтказиш орқали, керакли жиҳозларнинг йўқолиб кетишининг олди олинади. Физика, биология ва шу каби фанлар учун мўлжалланган лабораториялардан мактабларда фойдаланилса бўлади. Баъзи мутахассислик фанлари (автоматика, назорат ўлчови асбоблари, электротехника, экология ва бошқалар)га мўлжалланган лабораториялардан эса олий таълим муассасалари ўқув жараёнида фойдаланиш мумкин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Бу ерда муаммо шундаки, касб-ҳунар коллежлари ҳар хил вазирликлар тасарруфида. Фақатгина Олий таълим ёки Халқ таълими вазирлигининг буйруғи ёки топшириғи билан бу ишларни амалга ошириб бўлмайди. Вилоятлар кесимида тегишли комиссиясилар ташкил этиш, шу комиссиялар таклифи билан бино ва жиҳозларни балансдан-балансга ўтказиш орқали биноларни ҳамда уларнинг моддий-техник базасини таълим муассасаларига тақсимлаш мумкин.
3911
Изоҳлар (3)
BAXODIROV ULUG‘BEK QAXRAMON O‘G‘LI
yaxshi bolardi oliy ta'lim muassasalaridayam qabul kvotalari kopayarmidi shu boxonada
5 Январь 2019, 19:27
BOYSARIYEV ULUG‘BEK ELMUROTOVICH
Касб-ҳунар коллежларида касб ўрганиш учу база бор Шу муносабат билан Хар бир туманда хеч бўлмаса 2 тадан ўқувчилар учун Ўқув-ишлаб чиқариш мараказларини ташкил этиш керак. Масалан хозирги вақтда умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари хафтасига бир кун ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига касб ўрганишга боришмоқда.
24 Октябрь 2018, 14:52
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Менинг фикрим бошқача. Собиқ Касб-хунар коллежларида касбга тайёрлаш жиҳозлари бор. Шуларнинг базасида аҳоли учун касб-таълим марказлари ташкил этилиши максадга мувофиқ бўларди.
9 Сентябрь 2018, 17:10

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси