Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Тошкент шаҳри ҳудудида дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини тартибга солиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Маълумки, Европа Иттифоқи давлатларида дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини ишлаб чиқаришдан босқичма-босқич олиб ташлаш ва ҳаракатланишини ман қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Чунки дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситалари бензин ёки газда ҳаракатланувчи транспортларга қараганда атроф-муҳитга зарарли газларни бир неча баробар кўпроқ чиқаради. Натижада одамларда ўпка раки, нафас йўли касалликларига чалиниш ҳолатлари бир неча баробарга ортади. Юртимиз мисолида олсак ҳам, биздаги дизель ёқилғисини сифати Европа давлатларидаги дизелга қараганда анча паст. Тошкент шаҳрида дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган автобуслар, юк машиналари, махсус техникалар ва бошқа транспорт воситаларининг ҳаракат вақтида жуда қуюқ бўлган қоп-қора тутун чиқади. Бу тутун нафақат атроф-муҳитни кучли ифлослантиради, шунингдек ён-атрофдаги йўловчи ва пиёдалар, ҳайдовчиларга ҳам катта ноқулайликлар келтириб чиқаради.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Синов тариқасида Тошкент шаҳрида дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини мажбурий равишда сиқилган газ (метан) ёки суюқ газ (пропан) ёқилғисида ҳаракатланишга мослаштиришни таклиф қиламан. Ушбу лойиҳани ИИВ ЙҲХББ, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзстандарт агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар биргаликда ишлаб чиқиши мақсадга мувофиқ.
3545
Изоҳлар (3)
ATADJANOV XUSAN YELDASHOVICH
Юк машиналари ва махсус техникалар ихтиёрий равишда дизель ёкилгисида юргани максадга мувофик. Сабаби Узбекистонда хамма дизель моторларни метан ёки пропан газига утказиш технологияси кенг таркалмаган. Айтингчи, Узбекистонда кайси уста бульдозер, юклагич, асфальт ёткизувчи махсус машиналарни метан ёки пропан газга хавфсизликни кафолатлаб утказиб беролийди? Олдин зарур инфраструктурани яратиш керак. Экологияни уйлаш керак. Лекин экология сабаб минглаб иш жойни йукотиш самарали йул эмас. Бензин, метан ва пропан хам зарарли. Балки электр энергиясига утказиш максадга мувофикдир. Лекин электр двигателли автомашинага утсак, факат йул харажатларини коплаш учун яшашга тугри келади. Ушбу сохада хукуматимиз авввал зарур инфраструктура яратиб, кейин иктисодий стимул бериш ёрдамида машина ва техникаларни дизель ёкилгисидан метан ёки пропанга утказиш керак деб уйлайман.
13 Ноябрь 2018, 22:20
DJAMALOV ISLAM RAVSHANOVICH
Дизельга канча фильтр куйсангиз хам, барибир чикиндиклари жуда хам зарарлик булади. Фильтрларнинг нархи хам арзон эмас, уларни доим алмаштириб туриш керак. Шунга бир марта метанга утказиб юборгани максадга мувофик. Бу таклиф нафакат дизель, балки хар кандай ёкилги турига каратилган булиши керак, чунки айрим бензин моторлари хам яхши холатда булмагани сабабли зарарли моддалар чикариши 10-100 баробар ошиб кетади.
10 Сентябрь 2018, 16:59
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Ундан кўра ўша дизеллларга сифатли фильтр ишлаб чиқса, ўрнатса халқни азобламаган бўласиз. Табиатга келтираётган зарарни бартараф этиш учун автомобил эгаларига шу заҳарларни ютувчи миқдорда дарахтларни сақлаш, кўпайтириш мажбуриятини юклаш ҳам арзон, ҳам адолатли, ҳам халққа оғир ботмасди. Чунки шу дизеллар орқали корхоналар ишлаяпти, оилалар рўзғорини боқяпти.
9 Сентябрь 2018, 07:59

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси