Туманлар марказларида психология марказлари фаолиятини ташкил этиш хақида
  • Йўналиш:Саломатлик
  • Сана:2018-09-07 22:32:47
  • Муаллиф:UMAROV RUSTAM AKRAMALIYEVICH
Жамоавий мурожаат матни
Кундан-кунга турли сабабларга кўра фуқароларда малакали психологлар хизматига эҳтиёж ортиб бормоқда. Юқори сифатли психологик ёрдам кўрсатиш тизимини самарали йўлга қўйиш фуқароларнинг саломатлиги ва соғлигига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, ҳар бир туманда психология марказларини очишни таклиф қиламан.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Марказ психологик ёрдамга муҳтож инсонлар: ёлғиз аёллар, ёлғизланиб қолган кексалар, ёшларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Тажрибали психологларнинг билим ва тажрибаларидан унумли фойдаланиш аҳолининг руҳий саломатлигини сақлаш ва уларнинг ҳаётга бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилади.
202
Изоҳлар (9)
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Психология маркази очишдан олдин, одамларга марказдагилар нима фойда беришини жиддий ўйлаб кўриш керак. Қуруқ марказ деб пешонаси ёзиб қўйгани билан одамларга нафи тегмаси қуруқ бино, ичидаги учта турта психолог пашша қуриб утириш бу давлат бюджетига зиён. Марказ қуруқ насиҳат бериш билан чекланиб қолса, самараси бўлмайди. Насиҳатни барча ота боболаримиз ҳам беради. Қуруқ руҳий томондан ёрдам беришдан кўра таьсирчанлигини ҳам ўйлаб кўриш керак.
3 Ноябрь 2018, 12:59
QOBILOV AZAMAT ADILJANOVICH
Қўлла-қувватлайман ва зарур деб ҳисоблайман. Лекин бундай марказлар очилса у ерларда ким ишлайди? Малакали амалиётчи психологлар Ўзбекистонда жуда кам деб ўйлайман.
29 Октябрь 2018, 14:27
UMAROV RUSTAM AKRAMALIYEVICH
Misol uchun Inson taqdiridagi murrakab narsalarni soddalashtirib bolmaydi .Xayot judda murakkab teoriya nazar soling judda katta gigimon rivojlangan demokratiya rivojlangan davlatlarda psixalogik markazlar tashkil etilgan savol nimaga ularda nima kamchiligi bor? Avvalo barcha insoning xayotida kamchiliklar uchrab turadi bunga psixolog yordamiga muxtojlikni sezishadi va psixologa murojat qilishadi !
9 Сентябрь 2018, 09:25
UMAROV RUSTAM AKRAMALIYEVICH
Siz echimini xar doim topolmaydigan muammolar mavjud boladi xayotga kengroq nazar solilar bu xadeb odamlarni tiq etsa muammosini yechib beruvradigan bolsa unda tualet qogoziniyam bank bersin diydigan bolib qoladi xayot teoriyasiga kengroq nazar solish kerak muammolarini barchasini davlat yechib berolmaydi barchaga xam banklar kredit beravermaydi naxotki tor ma'noda oylaysilar !
9 Сентябрь 2018, 09:19
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Уларга психологик ёрдам эмас, муаммоларнинг ечими керак. Шу энг катта психологик ёрдам. Халқнинг муаммоларин и эшитиб, уларнинг ечими борасида зарур қонун-қарорларни тезроқ қабул қилиб, чеклов-тўсиқларни тезроқ олиб ташлаш керак. Масалан, ишсизлар учун- тадбиркорликка эркинлик, бева-ёлғиз аёллар учун- турмуш қуришга (ихтиёрий кўпхотинликка) эркинлик, кексалар учун, хусусий қариялар уйи ва ижтимоий ёрдам уйлари очилишига эркинлик, етим, қаровсиз болалар учун – васийлик-ҳомийликка олинишга эркинлик, ҳаёт ипини йўқотган, умридан тушкунликка тушганлар учун –диний сабоқ-тушунча олишга эркинлик, ва ҳ.к.
9 Сентябрь 2018, 08:27

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 71 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг